Борис або Давидович Наматиев (1930-йил, Бухоро ёки Керки, СССР — 2016-йил 19-январ, Қуддус, Исроил) — совет, тожик, ўзбек ва исроиллик хонанда, мусиқачи ва театр актёри. Борис Давидович бухоро яҳудийларидан эди. У 1989-йилда Тожикистон ССР халқ артисти унвони билан тақдирланган. Бухоролик яҳудийлар, тожик ва ўзбек мумтоз қўшиқларини ҳамда шашмақомни маромига еткизиб куйлаган машҳур ижрочиларидан бири. У драматик тенор овозига эга эди.

Борис або Давидович Наматиев
Таваллуди 1930
Бухоро СССР
бошқа манбааларда: Керки, Туркманистон ССР
Жанрлар
Касби
Фаолият йиллари 1944—2016-йилгача
Лейбллар
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
 Тожикистон
 Исроил

Биографияси

Баъзи маълумотларга кўра, у Бухорода (Ўзбекистон ССР), баъзиларида эса Керкида (Туркман ССР) туғилган. 14 ёшида Бухоро ёшлар театрида иш бошлайди. 1948-йилда 18 ёшга тўлгач, Душанбедаги Лахути номидаги тожик драма театрига таклиф қилинади. Дастлаб шу театрда доирачи — доира ижрочиси бўлиб ишлаган.

Бир куни, „Еттинчи кеча“ (" Минг бир кеча " асари асосида) спектакли бош рол ижрочиси касал бўлиб қолгач, режиссёр бу ролни Борис Наматиевга юкланган эди. Борис Наматиэв шу даргоҳда 44-йил (1948—1992-йиллар) давомида у фаолият юриб танилди ва халқ меҳрига сазовор бўлди. 1970-йилда Тожикистон ССРда хизмат кўрсатган артист унвони, 1989-йилда эса Тожикистон ССР халқ артисти унвони билан тақдирланган. Борис Наматиев театрда актёрлик фаолияти билан бир қаторда, шашмақомнинг машҳур ижрочиларидан ҳам эди. 1988-йилда „Зулфи парешон“ албоми, 1990-йилда эса иккинчи албомини чиқарган.

СССР парчаланганидан сўнг, 1992-йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши сабабли у оиласи билан Тожикистондан Исроилга кўчиб ўтган. Исроилга кўчиб ўтгач, Наматиев ижодий фаолиятини тўхтатмай, қўшиқ айтишда давом этди.

Яҳудий-тожик тилидан ташқари, у иврит, тожик, ўзбек ва рус тилларида сўзлашган.

Манбалар

Ҳаволалар