Борис Паичадзе (грузинча: ბორის პაიჭაძე, талаффузи: боɾис пъаитʃъадзе; русча: Борис Соломонович Пайчадзе; 4-феврал 1915-йил — 9-октябр 1990-йил) – грузиялик футболчи. Динамо Тбилиси клуби сафида ҳаракат қилган. Тбилисидаги Динамо-Арена стадиони унинг шарафига номланган. 2001-йилда Паичадзе ХХ асрдаги энг яхши грузиялик футболчи деб эътироф этилган[1].

Борис Паичадзе
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Gruziya bayrogʻi Грузия
Таваллуд санаси 4-феврал 1915-йил
Вафот санаси 9-октябр 1990-йил
Фаолият йиллари 1936–1951
Бўйи 1.70 м
Спорт
Мамлакат Gruziya bayrogʻi Грузия
Қайси спорт Футбол
Позицияси Ҳужумчи
Клуби Динамо Тбилиси

Фаолияти

Паичадзе Ончикети шаҳрида туғилган. Етти ёшлигида оиласи билан Поти шаҳрига кўчиб ўтган[2]. Паичадзе ўша ердаги ёшлар жамоаларининг бирида футболчилик фаолиятини бошлаган. Бу пайтда Грузияда футбол эндигина ривожлана бошлаган эди. Шу сабабли клублар сони жуда ҳам кам бўлган. Паичадзе 16 ёшида Поти шаҳрининг футбол клуби сафига қўшилган[2].

1936-йилда Тбилисининг Динамо клуби сафига бош мураббий Жулес Лимбеcк томонидан таклиф этилган[3]. Ўша мавсумда СССР Олий Лигасида дебют қилган ва 12 ўйинда рақиблар дарвозасига 13 та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Паичадзе 1937-йилги мавсумда СССР Олий Лигасининг энг яхши тўпурари бўлган. Бироқ, унинг учун энг самарали мавсум 1939-йилда бўлган. 1939-йилги мавсумда Динамо клуби сафида 25 та гол урган. Паичадзе ноябр ойида ССКА Москва клубига қарши баҳснинг биринчи таймидан сўнг 1:4 ҳисобида мағлуб бўлаётган жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган. Ўйин 5:4 ҳисоби билан якунланган. Шундан сўнг, турли спорт оммавий ахборот воситалари томонидан Борис Паичадзенинг ўйини юқори баҳоланган[4].

СССР Олий Лигасининг 1941-йилги мавсумида 2-жаҳон уруши туфайли чемпионат бекор қилинганида Динамо етакчиларидан бири эди[2]. Паичадзе жамоадошлари билан бирга қуролли кучлар сафига бориб қўшилган[2].

3 йиллик танаффусдан сўнг, 1945-йилда чемпионат яна тикланган. Паичадзе Динамога қайтиб, яна клубнинг асосий футболчиларидан бирига айланган[2]. Бироқ, 1947-йилда Москванинг Торпедо клубига қарши баҳсда Николай Морозов билан бўлган тўқнашувдан сўнг жиддий жароҳат олган. Натижада икки йил давомида майдонга туша олмаган. Тикланганидан сўнг, олдингидек ўйин кўрсата олмаган ва футболдан кетишга қарор қилган[2].

Статистика

Манба[5]

Клуб Мавсум Лига Кубок Умумий
Ўйинлар сони Голлар сони Ўйинлар сони Голлар сони Ўйинлар сони Голлар сони
Динамо Тбилиси 1936 12 13 8 5 20 18
1937 16 8 7 4 23 12
1938 24 14 5 8 29 22
1939 26 19 7 6 33 25
1940 24 11 0 0 24 11
1941 10 6 0 0 10 6
1942-1944 Иккинчи жаҳон уруши туфайли бекор қилинди
1945 16 7 3 2 19 9
1946 22 14 4 1 26 15
1947 10 8 2 0 12 8
1948 0 0 0 0 0 0
1949 12 1 0 0 12 1
1950 21 9 3 1 24 10
1951 2 1 1 2 3 3
Жами: 195 111 40 29 235 140

Манбалар

  1. ↑ Пайчадзе назван футболистом столетия в Грузии[сайт ишламайди]. спорт-эхпресс.ру (2001-03-26)
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 . Министрй оф Спорт анд Ёутҳ Аффаирс оф Георгиа. 17 Жануарй 2014. Ретриэвед 3 Фебруарй 2015.
  3. ↑ „Cареэр ин қуотес: Борис Паичадзе“. Министрй оф Спорт анд Ёутҳ Аффаирс оф Георгиа (2014-йил 17-январ). Қаралди: 2015-йил 3-феврал.
  4. ↑ „Динамо Тбилиси - CДКА Мосcоw (Матч Репорт)“. Динамо Тбилиси ҳисториcал ресулц арчиве (2014-йил 17-январ). 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-декабр.
  5. ↑ „Борис Паичадзе cареэр статистиcс“. Фоотбаллфаcц.ру. Қаралди: 2017-йил 20-декабр.

Ҳаволалар