Boris Pasternak
Пастернак Борис Леонидович [1890.29.1(10.2), Москва - 1960.30.5, Москва вилояти Переделкино қишлоғи] — рус шоири. Санъаткор оиласида туғилган. Болалик ва ёшлик йилларида тасвирий санъат ва мусиқа композицияси билан қизиққан. 1909-йил мусиқачилик касбидан воз кечиб, Москва университетининг тарих-фалсафа факултетига ўқишга кирган. 1912-йил Герма-нияга бориб, Марбург университетида бир семестр ўқиган. Аммо кўп ўтмай, файласуфлик истиқболидан ҳам воз кечиб, шеърият билан шуғуллана бошлаган. "Булутлар орасидаги эгизак" (1914) номли биринчи шеърий тўплами нашр этилган. 1917-йил тўнтариши арафасида у футуристлар билан алоқа ўрнатиб, улар таъсирига берилади. Бироқ бошқа футуристлардан фарқди ўлароқ, П. ўтмиш ва "эски" маданиятдан юз ўгирмай, ХИХ аср рус (М.Ю. Лермонтов, Ф.И.Тютчев) ва немис (Р.М.Рилке) фалсафий ли-рикаси анъаналарини давом эттиради. "Ҳаёт менинг ҳамширам" (1917) шеърида П. шеъриятининг муҳим хусусиятларидан бири — табиат олами, ҳаёт билан узвийлик илк бор кўзга ташланади. 20- йиллардан бошлаб П. шеъриятида ли-рикадан эпос сари интилиш тамойили сезилади ва у "Тўққиз юз бешинчи йил", "Лейтенант Шмидт" достонларида лирик тафаккурдан эпик тафаккурга ўта бошлайди. П. уруш ва инқилоблар давридаги инсон тақдирига ба-ғишланган "Самовий йўллар" (1924— 33) насрий китоби ҳамда "Сикорский" шеърий романида воқеий сюжетга қарши ўлароқ табиат олами ва муҳаббат билан боғлиқ сюжетни ўртага ташлайди. П. бу асарларида инқилоб олдида турган юксак мақсадни тан олгани ҳолда мақсадга эришишнинг инқилобий зулм ва зўравонлик йўлини кескин инкор этади. 30- йилларнинг ўрталарида — 40- йилларда яратган асарларида ("Санъаткор", 1936; "Барвақт юрган поездлар", 1931) П. образлар тизимини соддалаштириб, рус классикларига хос "равшан услуб"га ўта бошлаган.
| Борис Пастернак |
|---|
П. қарийб бутун ижоди давомида насрий асарлар яратишга ҳам катта эътибор берган. У урушдан кейинги йилларда "Доктор Живаго" (1957, Милан) романини ёзиб, унда шахсий ҳаёт билан ижтимоий борлиқ ўртасида аросатда қолган Сергей Сикорскийга қондош рус зиёлисининг образини яратган. У ушбу романда совет даври ёзувчилари орасида биринчи бўлиб инқилоб ғоясини рад этган ва жамиятни ижтимоий жиҳатдан қайта қуриш мумкинлигига шубҳа билдирган. Мазкур асар П.нинг тоталитар тузум томонидан тазйиқ остига олинишига сабаб бўлган. П. 50—60- йилларда "Яйраган чоғингда" (1956—59) шеърлар туркуми, "Одамлар ва ҳолатлар" (1957), "Кўр соҳиб-жамол" (1969-йил нашр этилган) драма-тик достонларини ёзган. Шекспир, Гёте, Шелли, Верлен, Петёфи ва бошқа шоирларнинг асарларини рус тилига таржима қилган. Нобел мукофоти ла-уреати (1958)[1].
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |