Борис Степанович Серостанов (1949-йил 17-октябрда туғилган – 2011-йил 17-июнда вафот этган) – совет собиқ профессионал футболчиси, ҳимоячи ампуласида ўйнаган. Мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистон жамоаларида ишлаган. СССР спорт устаси[1].

Борис Серостанов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Борис Степанович Серостанов
Таваллуд санаси 17-октябр 1949-йил
Таваллуд жойи Волгоград УССР
Вафот санаси 17-июн 2011-йил(2011-06-17)
(61 ёшда)
Бўйи 181 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1966-1968 Sovet Ittifoqi Ротор 18 (0)
1968-1973 Sovet Ittifoqi СКА 135 (3)
1975-1978 Sovet Ittifoqi Пахтакор 80 (4)
1979-1980 Sovet Ittifoqi Бўстон 75 (2)
Миллий терма жамоа
1972 Sovet Ittifoqi СССР (Олимпия) 1 (0)
Бошқарган клублари
1994-1995 Oʻzbekiston Машъал
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Волгограднинг „Трактор“ жамоаси тарбияланувчиси. 1968—1973-йилги мавсумларда „Ростов-на-Дону“ СКА жамоаси таркибида 135 та ўйин ўтказган, 3 та гол муаллифи бўлган. 1975—1978-йилларда Тошкентнинг „Пахтакор“, 1979—1980-йилларда Жиззахнинг „Бўстон“ клубида ўйнаган.

1969—1970-йилларда у СССР ёшлар терма жамоаси таркибида учта, 1972-йилда Олимпия терма жамоаси таркибида битта ўйин ўтказган[2].

1988-йилдан Ўзбекистоннинг „Маш’ал“ клуби мураббийлар штабида ишлаган. 1994—1995 йилларда бош мураббий бўлиб ишлаган биринчи йилидаёқ клубни Ўзбекистон чемпионати олий лигасига олиб чиқган[3]. Клуб футбол академиясида мураббий ва мураббий-методист лавозимларида ишлаган. 2011-йил 17-июнда вафот этди. 2011-йил октябр ойида Муборакда Серостанов хотирасига бағишланган болалар турнири бўлиб ўтган[1].

Ютуқлар

  • СССР кубоги финалчиси: 1969
  • СССРнинг 33 та энг яхши футболчиси рўйхатида (2): – 3-ўрин (1971, 1972).

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Стартовал турнир памяти Бориса Серостанова“ (ру). Официальный сайт ФК «Машъал». 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-феврал.
  2. ↑ „ФК СКА Ростов-на-Дону. Игроки сборных. Борис Серостанов“. 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-феврал.
  3. ↑ „ЖАМОА ТАРИХИ“ (уз). Официальный сайт ФК «Машъал». 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-феврал.

Ҳаволалар