Борис Оразович Шиҳмуродов (1949-йил 25-майда туғилган[1]) — туркман сиёсатчиси, 1995—2000-йилларда Туркманистон ташқи ишлар вазири бўлган. 2002-йилда президент Сапармурод Ниёзовга қарши фитнада иштирок этганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Қамоқдаги ҳаёти ҳақида кам маълумот мавжуд бўлиб, тирик ёки тирик эмаслиги ҳам номаълум[2].

Борис Шихмуродов
Файл:Борис Шихмуродов.жпег
 Туркманистон ташқи ишлар вазири
 
Мансаб даври
1995 – 2000
Президент Сапармурод Ниёзов
Ўтмишдоши Холиқберди Атаев
Вориси Ботир Бердиýэв
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1949-йил 25-май (1949-05-25) (77 ёш)
Ашхобод, Туркманистон ССР, Совет Иттифоқи
Турмуш ўртоғи Татяна Шихмуродова
Болалари 2
Алма матер Москва давлат университети

Таржимаи ҳоли

Ёшлик даври ва дипломатик карераси

Шихмуродов Ашхободда туғилган. Онасининг миллати арман, отасиники эса туркман[3]. 1971-йилдан бошлаб Совет Иттифоқининг Покистон ва Ҳиндистондаги элчихоналарида ишлаган. Туркманистон мустақилликка эришгач, 1992-йилда ташқи ишлар вазири ўринбосари, сўнгра ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, айни шу йили Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари бўлди. 1995-йилда ташқи ишлар вазири лавозимига киришиб, ушбу лавозимда беш йил, 2000-йилга қадар ишлади. 2000-йил июн ойида Каспий денгизи масалалари ва Афғонистондаги вазиятни яхшилаш бўйича махсус элчи бўлди. Мазкур лавозимда 2001-йилнинг мартигача, Туркманистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси бўлгунига қадар ишлаган. 2001-йилнинг ноябрида президент Ниёзовга мухолифат эканлигини эълон қилгунига қадар лавозимда қолди[1].

Суиқасд режаси

2002-йил 25-ноябрда Ниёзовга қарши суиқасд уюштирилганда гумон қилинган Шихмуродов 2002-йил 25-декабрда Ашхободда (аввал Россияда сургунда бўлган) ҳибсга олинган. Айтилишича, фитна доирасида Ниёзовнинг ҳаётига суиқасд қилинишидан олдин Ўзбекистондан Туркманистонга кирган. Режа муваффақияцизликка учрагач, 26-ноябрдан 7-декабргача Ўзбекистон элчихонасида бошпана топган. Шихмуродовнинг иқрорига кўра, қўлга олинмагунча дўстининг квартирасида қолган. Бу эътироф телевизорда кўрсатилган. Унда Шихмуродов „Биз жиноий гуруҳмиз, мафиямиз. Орамизда бирорта ҳам оддий одам йўқ. Биз ҳаммамиз махфиймиз. Мен давлатни бошқаришга қодир одам эмасман, аксинча, фақат давлатни йўқ қила оладиган жиноятчиман ... Россияда яшаб, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан шуғулланганмиз. Маст ҳолда террорчилик ҳаракатини амалга ошириш учун ёлланма аскарларни жалб қилганмиз. Бизнинг вазифамиз Туркманистондаги вазиятни беқарорлаштириш, конституциявий тузумга путур етказиш ва президентга суиқасд қилиш эди.“, деган сўзларни айтган. Эфирда Ниёзовга жуда юқори баҳо берган. Баъзилар айбни тан олдириш учун қийноқлар қўлланган деб гумон ҳам қилишди. 30-декабр куни Шихмуродов 25 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу мумкин бўлган максимал жазо эди. Кўп ўтмай Халқ кенгаши сотқинларни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиш бўйича Жиноят кодексига ўзгартириш киритгач, шунга кўра Шихмуродовнинг жазо муддати ўзгартирилди[4].

Шихмуродовнинг жияни маёр Бегенч Бекназаров ҳам Ниёзовнинг ҳаётига суиқасд уюштириш учун алоқадорликда айбланиб, қамалган.

Қамоқ жойи қаерда

2006-йил декабр ойида Ниёзовнинг ўлимидан сўнг ҳокимиятга келган Гурбангули Бердимуҳамедовдан 2007-йил сентябр ойида Колумбия университетига ташриф чоғида Шихмуродов ва у билан тил бириктирганликда гумон қилинган Ботир Бердиевнинг тақдири ҳақида сўралган. Бердимуҳамедов улар ҳали тирик деб ҳисоблашини айтди. Шунингдек, октябр ойида маҳбусларни озод қилиш билан нишонланадиган Гадйр Гижеси („Кечирим кечаси“) ҳақида ҳам эслатиб ўтиши Шихмуродов озод қилиниши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди[5]. Шу муносабат билан 2007-йил 8-октябрда Шихмуродовнинг рафиқаси ва жияни озодликка чиқарилди, аммо Шихмуродовнинг ўзи озод қилинмади[6].

2007-йилдан буён Шихмуродов ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. У ҳамон қамоқда ёки қамоқда ўлган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинади[2][7]. Бошқа версияга кўра, Шихмуродов 2003-йил апрелидан 2005-йил ноябригача бўлган оралиқда Туркманбошидаги қамоқхонада яширинча қатл этилган[8].

2014-йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Шихмуродовнинг яшаш ва адолатли судланиш ҳуқуқлари бузилган деб топди[9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Профиле фор Şйҳмйрадоw (Wайбаcк Мачине сайтида 15 Фебруарй 2007 санасида архивланган), Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Тҳе говернмент оф Туркменистан Шоулд Имплемент тҳе Деcисион оф тҳе УН Ҳуман Ригҳц Cоммиттеэ он тҳе Cасе оф Борис Шикҳмурадов“ (2017-йил 9-ноябр).
  3. ↑ Дилип Ҳиро, Инсиде Cентрал Асиа, пг. 217
  4. ↑ Алеc Расизаде, "Туркменбаши анд ҳис Туркменистан", Cонтемпорарй Ревиэw, 1 Оcтобер 2003.
  5. ↑ "Туркменистан: Жаилед оппоситион леадерс Борис Шиҳмурадов анд Батйр Бердуев аре аливе" (Wайбаcк Мачине сайтида 5 Жуне 2008 санасида архивланган), Время Новостеи (фергҳана.ру), 26 Септембер 2007.
  6. ↑ Бруcе Панниэр, "Туркменистан Фреэс 9,000 Инматес, Бут Манй Ҳигҳ-Профиле Политиcал Присонерс Стилл Жаилед" (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-07-23 санасида архивланган), Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй, 9 Оcтобер 2007.
  7. ↑ Рогер Кангас анд Брианне Тодд, "Бердимуҳамедов'с Cампаигн фор Политиcал Плуралисм анд тҳе Даикҳан Партй: Фармерс оф Туркменистан Уните", Эурасиа Даилй Монитор, волуме 7, иссуэ 111, 9 Жуне 2010.
  8. ↑ [1]
  9. ↑ Cоммуниcатион Но. 2069/2011. Виэwс адоптед бй тҳе Cоммиттеэ ат иц 112тҳ сессион(7–31 Оcтобер 2014)