Борис Абрамович Стеколников (1889, Саратов — 1974, Тошкент) — хирург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1963), тиббиёт фанлари доктори (1941), профессор (1948). Саратов университетини тугатган (1915). Ўрта Осиё университетининг топографик анатомия ва оператив хирургия кафедрасида ординатор (1920—22), ассистент (1923— 34), доцент (1935—41), кафедра мудири (1941—66). 1966-йилдан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти хирургия клиникаси мудири. Илмий ишлари баъзи патологик жараёнларда кўкрак қафаси аъзоларининг жойидан кўчишига оид.