Борис Николаевич Суровсев (1902.19.4, Киров вилояти Мамлиж шаҳри — 1944.21.4, Гомел вилояти, Калинковичи шаҳри) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1935-йилдан Самарқандда яшаган. 45-мактабда илмий бўлим мудири бўлиб ишлаган. 1924—27 йиллар ва 1941-йилдан армияда. 1942-йил апрелдан алоҳида сапёрлар баталони (Марказий фронт 65армиянинг 69ўқчи дивизияси)нинг бўлинма командири, катта сержант. Репки раёнидаги Радул посёлкаси яқинида Днепр дарёсини кечиб ўтишда алоҳида жасорат кўрсатган. 1943-йил 30 октабрда Қаҳрамон унвони берилган. Самарқанд шаҳридаги 45ўрта мактабга номи берилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил