Boris Xudoyorov
Борис Павлович Худоёров (1898-йил, Тошкент – 1973-йил, Москва) – фотомухбир, РСФСРда хизмат кўрсатган маданият ходими.
| Борис Худоёров | |
|---|---|
| Таваллуди |
1898-йил |
| Вафоти |
1973-йил Москва, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | фотомухбир |
Биографияси
Борис Павлович 1918–1920-йилларда Қизил Армияда хизмат қилган.
1924-йилдан бошлаб ўзининг фотосуратларини „Физкултура и спорт“, „Совецкое фото“ журналларида нашр этган. Борис 1926-йилдан „Унионфото“ агентлигида фотомухбир бўлиб фаолият ютитган ва 1929-йилдан „Спартак“ заводининг фототўгарагига ҳомийлик қилган. 1930–1931-йилларда „Октябр“ ижодий гуруҳи аъзоси эди. Гуруҳ раҳбарлари А. Родченко ва Б. Игнатович бўлган[1].
Худоёров 1931-йилдан „Союзфото“ агентлигининг спорт мавзуларига ихтисослашган фотомухбири эди. Шунингдек, „мамлакатни саноатлаштириш ва коллективлаштиришнинг фотохроникасини“ яратди. 1932-йилда 1-майни нишонлаш пайтида П-5 самолётида Қизил майдонни, Метрострой дизайнини, Меҳнат саройини, Свердловск майдонини суратга олди. Худди шу йили Нижний Новгород вилоятидаги Нижний Новгород автомобил заводи, Сормово, Виксинский заводи, порт ва бошқа об’эктларни суратга олди.
Борис 1933-йилдан „Известия“ газетасида, 1930-йилларнинг ўрталаридан „Комсомолская правда“ газетасида мухбир бўлиб ишлади. Улуғ Ватан уруши йилларида „Комсомолская правда“ газетасининг фотомухбири бўлган ва шу вақт ичида 3000 га яқин суратга олган. Суратларнинг аксарияти совет журналистикаси ва фотографиясининг олтин фондига киритилган.
Фотомухбир Борис СССР Журналистлар уюшмаси Марказий фотокомиссияси бюроси ва Бутуниттифоқ кўргазмалари ташкилий қўмитаси аъзоси бўлган.
1968-йилда Павловичнинг журналистик фаолиятнинг 40 йиллигига бағишланган шахсий кўргазма бўлиб ўтди (Москва, Журналистлар марказий уйи).
Худоёровнинг фотосуратлари бугунги кунгача намойиш этиб келинмоқда[2].
Борис Москвадаги Ваганковское қабристонига дафн этилган (16-участка).
Мукофотлар
Фотомухбир Павлович Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Шунингдек, РСФСРда хизмат кўрсатган маданият ходими.
Манбалар
- ↑ „Борис Кудояров“. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
- ↑ „Лицо Блокады — Борис Кудояров“. Росфото. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.[сайт ишламайди]