Boris Zasipkin
Борис Николаевич Засипкин (1891-йил, Миасс, Оренбург вилояти — 1955-йил, Тошкент) — рус, совет ме’мори ва реставратори.
Таржимаи ҳол
Б.Н.Засипкин 1916-йилда Москва рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва архитектура (МРҲА) билим юртини тамомлаган. 1912-йилдан у Москвада Коломен қишлоғида ва Сухарев минораси биносида реставрасия ишларида иштирок этади.
У 1919—1923-йилларда Томск ва Кострома ёдгорликларини муҳофаза этиш билан ҳам шуғулланади.
Борис Засипкин 1920-йилларнинг охирларида У.Боданинский таклифи билан Қримда кўпгина ишларни амалга оширади. Қрим хонлиги ме’морчилиги ҳақида олиб борилган тадқиқотлар натижаларини бир неча мақолаларида чоп қилган.
1928—1929-йилларда Б.Н.Засипкин, У.Боданинский ва О.Акчокраклилардан иборат экспедисия билан Чуфутқал’анинг ХИВ асрга оид ўрта аср масжиди қолдиқларини қазишади[1].
1934-йилда Б.Н.Засипкин ҳибсга олиниб, сургун қилинади. 1937-йилдан Ўзбекистонда яшаб ижод қилган, ёдгорликларни муҳофаза этиш бошқармасида ме’мор бўлиб ишлаган. 1953-йилдан кейин Б.Н.Засипкин Ўзбекистон ёдгорликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланади.
У 1955-йилда Тошкентда вафот этади ва Боткин қабристонига дафн этилади.
Библиография
- {{{заглавие}}}.
Манбалар
- ↑ В. Ф. Козлов. „ОСНОВАТЕЛЬ БАХЧИСАРАЙСКОГО ДВОРЦА - МУЗЕЯ УСЕИН БОДАНИНСКИЙ.“ (12-феврал 2014-йил). 4-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-август 2019-йил.
Ҳаволалар
- Прибйтков АМ "Б. Н. Засйпкин (некролоқ)”//Архитектура мероси. - М., 1957. - Нашр. 8. - С. 189.