Борий Азизович Ҳайдаров (1909.23.12 – Тошкент – 1986.21.5) – актёр, дубляж режиссёри. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Ленинград саҳна санъати институтини тугатган (1932). Фаолиятини „Ўзбеккино“да бошлаб (1928—29), сўнгра „Ленфилм“, „Ўзбекфилм“, „Туркманфилм“, „Тожикфилм“ студиялари филмларида актёр сифатида қатнашган. 1946-йилдан „Ўзбекфилм“да дубляж режиссёри бўлган. „Менинг Ватаним“, „Ер қони“, „Ум-бар“, „Волочаев кунлари“, „Азамат“, „Унинг номи Сухе-Батор“, „Ўлим қудуғи“, „Жарроҳ“, „Дўстлар қайта учрашадилар“ каби филмларда турли характердаги роллар ижро этган. „Разведкачи жасорати“, „Қишлоқ ўқитувчиси“, „Бир йилнинг тўққиз куни“, „Тинч окар Дон“, „Она Ҳиндистон“, „Очилган қўриқ“ сингари 250 дан ортиқ филмнинг дубляж режиссёри бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил