Боржгали белгиси

Боржгали (грузинча: ბორჯღალი; шунингдек, Боржгала ёки Боржгало; Лаз тилидаги Борçгали) — Грузияда Қуёш ва абадият рамзи[1][2]. Боржгали кўпинча ҳаёт дарахти устидаги еттита айланиб турувчи қанотчалар билан ифодаланади. Улар турли шакллар ва ўзгаришларни яратиш учун қўлланилиниши мумкин. Мазкур белги Грузия маданиятининг асосий рамзи сифатида ҳам эътироф этилади[3].

Этимологияси

Боржгали атамаси Мегрелиан тилидан олинган бўлиб, грузинча: ბარჩხალი (барчхали) сўзидан келиб чиққан, деб ҳисобланилади. Мазкур жумла сўзма-сўз таржима қилинганда „кучли порлаш“ деган маънони англатади. Бошқа баъзи олимлар эса бу белгининг турли хил келиб чиқиши ҳақидаги версиялар мавжудлигига ишонишади. Қадимги Мегрелиан тилида борж „вақт“, гал эса „ўтиш“ ёки „оқим“ деган маънони англатади. Шундай қилиб, бутун ибора „вақт оқими“ деган маъно ҳосил қилади.

Фойдаланилиши

Насронийларгача бўлган даврда мазкур белги Ғарбий (Колхида ва Шарқий Грузияда (Грузия меъморчилигидаги Дедабодзи, „она-устун“)) муқаддас рамз сифатида Кура-Арахес маданиятида, Дарбазийнинг бир қисми ўлароқ кенг қўлланган[4]. Ўрта асрларда эса бу белги христиан рамзийлигининг бир қисмига айланиб кетган.

Ҳозирги вақтда мазкур белги Грузия идентификаторлари ва паспортларида, шунингдек, валюталарда ва Грузия регби иттифоқи томонидан кенг қўлланади. Грузия регби жамоаси ўйинчилари грузинча: ბორჯღალოსნები (боржгалоснеби) деб аталади, бу „Боржгали (белгиси)ни олиб юрадиган эркаклар“ деган маънони англатади. Бундан ташқари, 1990-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларида Грузия денгиз флоти байроғида ҳам шу белгидан фойдаланилган[5]. Грузия миллатчилари кўпинча миллий ғурурни намойиш этиш учун ушбу рамздан фойдаланадилар[ иқтибос керак ].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Эволвинг Виртуал анд Cомпутатионал Палеонтологй. (2020). (н.п.): Фронтиэрс Медиа СА. п.131 : „севен-раед сймбол оф сун анд этернитй тйпиcал оф Георгиа“
  2. ↑ Микаберидзе, А. (2015). Ҳисториcал Диcтионарй оф Георгиа. Унитед Кингдом: Роwман & Литтлефиэлд Публишерс. п.204
  3. ↑ „Георгиан Натионал Мусеум“. 2021-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-апрел.
  4. ↑ რატი იონათამიშვილი „ბორჯღალასა და სვასტიკის გენეზისისთვის“ თბ.(2006) [Рати Ионатамишвили, Генесис оф тҳе Леопард анд тҳе Сwастика, Тбилиси, 2006 ]
  5. ↑ Арманд ду Пайрат, CВ(Р). Албум дес павиллонс натионаух эт дес марқуэс дистинcтивес / Натионал флагс анд дистинcтиве маркингс, Даниэл Роудаут (илл.), 8тҳ. (Френч, Энглиш), Брест (Франcе): С.Ҳ.О.М. (Сервиcе Ҳйдрограпҳиқуэ эт Оcéанограпҳиқуэ де ла Марине), 2000 — 238-бет. ИСБН 978-2-11-088247-9. ИСБН 2-11-088247-6. Превиоус эдитион: [пиэ90]

    Формат: А4 (талл) (279×210 мм)

Адабиётлар

  • Белгилар луғати[1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-09-12 санасида архивланган)
  • Грузиянинг тарихий луғати, Александр Микаберидзе
  • Т. Уилсон „Свастика, энг қадимги маълум рамз ва унинг кўчиши“ Вош. 1990-йил
  • Транскавказ банкнотлари, Арутиун Аирапетиан, 52-бет