Аҳяд ибн Ҳаким Боркасий — муҳаддис ва ровий бўлган.

Боркасий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси ҳадис, ровий

Абу Саид Аҳяд ибн Ҳаким ибн Худош ибн Авфаж Муаллим Боркасий Уструшананинг „Боркас“ қиш­лоғида таваллуд топган. Кейинчалик Самарқанддаги „Варсанин“ маҳалласида яшаган. Бобоси Худош ибн Авфаж Муаллим Боркасий ҳам ўз замонасининг машҳур муҳаддисларидан бўлган. Аҳяд ибн Ҳаким Боркасий ҳадисларни Мусо ибн Ҳорун Фарвий, Абулқосим Ҳаммод ибн Аҳмад ибн Ҳаммод Силмий, Абдуллоҳ ибн Саҳл Варсаниний, Иброҳим ибн Наср Кабузанжакасий ва бошқалардан ривоят қилган. Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мансур Музоҳамий, Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Саҳл Форисий ва бошқа уламолар Аҳяд ибн Ҳаким Боркасийдан ҳадис ривоят қилганлар[1].




Адабиётлар

  • „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.

Манбалар

  1. ↑ Самъоний. Ал-ансоб. Ж.1. – Б. 255; Ёқут Ҳамавий. Муъжаму-л-булдон. Ж.1. – Б. 320; Атаев М. Жиззах алломалари. – Б. 67.