Borliq
Борлиқ — обектив мавжуд реалликни ифодаловчи фалсафий тушунча. У моддий предмет оламидангина иборат эмас. Борлиқ турли даражада намоён бўлади: органик ва ноорганик табиат, биосфера, ижтимоий борлиқ, обектив идеал борлиқ (маданий қадриятлар, илмий билимнинг умумий принсиплари, тушунчалари ва ҳоказо), инсон турмуши. Борлиқ фалсафа тарихида турлича талқин қилинган. Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафасида Киндий, Форобий, Ибн Сино, Умар Хайём, Ибн Рушд каби мутафаккирлар борлиқ ни иккига — вужуди мумкин ва вужуди вожибга бўладилар. Уларнинг фалсафасида борлиқнинг дастлабки сабабчиси Аллоҳ (вужуди вожиб), лекин Аллоҳ билан борлиқ ни бир-биридан ажратиб тасаввур қилиб бўлмайди, булар сабабоқибат шаклида бир-бирлари билан узвий боғлиқ, деган тушунча ётади.
Реал ва хаёлий борлиқ ўртасида алоҳида тафовут бор. Реал борлиқ мавжудликни, хаёлий борлиқ моҳиятни белгилайди. Реал борлиқ нарсалар, жараёнлар, шахслар, хаттиҳаракатлар ва бошқа нинг реаллигини билдиради; у макон ва замон ҳарактерига эга, у алоҳида, бетакрор. Хаёлий борлиқ (ғоя маъносида) вақтинчалик, ҳақиқий, тажрибавий ҳарактеридан маҳрум, у факт бўла олмайди; у қатъий ўзгармас (қотиб қолган), абадий мавжуд (Н. Гартман). Хаёлий борлиқ бу маънода қадрият, ғоя, математик ва мантиқий тушунча сифатида юзага чиқади. Платон унда чин, хусусий „реал“ борлиқ ни кўради. Умумий маънодаги борлиқ дан муайян борлиқ фарқ қилади. Гераклит фикрича, ҳеч қандай қотиб қолган борлиқ йўқ, доимо ўзгарувчан борлиқ бор. Метафизиклар „ҳақиқий“ борлиқ транссендент, нарса ўзидадир деб биладилар. Барча мавжуд нарсаларнинг йиғиндисини, умуман оламни борлиқ деб атайдилар. Ж. Беркли, Д. Юм борлиқ фақат субектда, онгдагина мавжуд деб биладилар. Баъзи файласуфлар борлиқ ни қандайдир дунёвий руҳнинг, ғайри моддий кучнинг кўринишларидан иборат, деб ҳисоблайдилар. Хусусан Гегел фалсафасида борлиқ мутлақ ғоянинг ўзлигидан, мавҳумликдан конкретликка томон юксалиб борувчи дастлабки, бевосита ва жуда ноаниқ босқичи ҳисобланади. Борлиқ ни руҳмаҳсули сифатида қараш ХИХ аср охири — ХХ аср бошидаги фалсафага ҳам хос Л. Феербах, А. И. Герсен, Н. Г. Чернишевский борлиқ обектив, у ҳаракатдаги материя билан боғлиқ деб таъкидлайдилар. Баъзи фалсафий оқимлар мавжуд оламнинг реаллигини, борлиқ нинг обективлигини эътироф этадилар. Борлиқнинг энг муҳим хусусияти — моддийлигида эканлигини алоҳида таъкидлайдилар. Ҳозирги замон онтологиясига кўра, борлиқ — барча мавжудотнинг турли туман кўринишлари билан айнандир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |