Bormashina
Бормашина — тишни даволаш ва сунъий тиш қўйишда тишни силлиқлаш ва тозалаш учун мўлжалланган кесувчи асбоб (бор) ни айлантирувчи тиббий аппарат. Оёкда, электр мотор ва турбина ёрдамида ишлатиладиган хиллари бор. Электр Б. да борнинг айланиш частотаси 30 минг айл/мин; турбинали Б. да эса 350 минг айл/мин. Турбинали Б. да компрессор ёрдамида қисилган ҳаво 0,250,35 МН/м2 (2,5— 3,5 кгк/см2) босим остида юборилади. Б. дан заргарлик ва бошқа баъзи соҳаларда ҳам фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |