Борна Соса (талаффузи: Борна Соса[1][2]) (1998-йил 21-январда туғилган) — хорватиялик профессионал футболчи, Бундеслиганинг ВфБ Стутгарт клуби ва Хорватия терма жамоасида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Борна Соса
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Борна Соса
Таваллуд санаси 1998-йил 21-январ (1998-01-21) (28 ёш)
Таваллуд жойи Загреб, Хорватия
Бўйи 1.87 м
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ВфБ Стуттгарт
Рақами 24
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005—2015 Динамо Загреб
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2018 Динамо Загреб 32 (0)
2015—2017 → Динамо Загреб ИИ 11 (0)
2018- ВфБ Стуттгарт 86 (2)
Миллий терма жамоа
2012 Хорватия У14 2 (0)
2013 Хорватия У15 2 (0)
2013—2014 Хорватия У16 3 (0)
2013—2015 Хорватия У17 21 (1)
2015 Хорватия У18 2 (0)
2016—2017 Хорватия У19 7 (0)
2017—2020 Хорватия У21 19 (0)
2021- Хорватия 8 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 15-октябр учун)

Фаолияти

Динамо Загреб

Соса Загребда туғилган[3][4]. У фаолиятини маҳаллий Загреб жамоасида бошлаган[5]. 2016-йил 10-май куни у Хорватия кубоги финалида тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган[6]. Соса Европадаги дебютини 2016-йилнинг 12-июлида, Чемпионлар Лигаси иккинчи саралаш босқичида Скопеда „Вардар“ қарши ўйинда ўтказган[7]. „Динамо“да тўрт мавсум давомида Соса ўз шаҳри жамоаси сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голли узатмани амалга оширган[8].

ВфБ Стутгарт

2018-йилнинг 14-май куни Борна Соса ВфБ Стутгарт билан беш йиллик шартнома имзолаган, бу эса унга 1-июл куни Стутгартга ўтиш имконини берган[9]. Соса 26-август куни „Маинз“га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувнинг 84-дақиқасида Эмилиано Инсуа ўрнига майдонга тушган ҳолда дебют ўйинини ўтказган[8][10]. Бироқ, тез-тез жароҳатлар туфайли, Сосанинг „Стутгарт“ билан биринчи мавсумида ўйинлари кам бўлган, бу эса клубни Бундеслига 2га тушиб кетишига сабаб бўлган[11]. Жароҳатлар унинг иккинчи мавсумида ҳам давом этган, натижада Соса ўзининг дастлабки икки мавсумида „Стутгарт“ таркибида атиги 24 та ўйинда майдонга тушган[8]. 2019-йил 16-декабрда у „Дармстадт“ билан 1:1 ҳисобидаги дуранг ўйинда „Стутгарт“ сафидаги дебют голини киритган[12].

2021/2022-йилги мавсум бошида, 7-август куни Соса биринчи марта „Стутгарт“ сардори сифатида майдонга тушган, ДФБ-Покал ўйинида Берлиннинг „Динамо“ сига қарши гол урган[13]. Етти кундан сўнг, Бундеслиганинг биринчи ўйинида Соса Марк-Оливер Кемпф ва Ҳамади Ал-Гаддиуига голли узатмани амалга ошириб жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшган[14].

Халқаро фаолияти

Соса Хорватияни 2015-йилги УЭФА У-17 Евро ва 2015 ФИФА У-17 Жаҳон чемпионатида ҳимоя қилган. 2018-йилнинг май ойида у Златко Даличнинг 2018-йилда Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 учун дастлабки 32 кишилик рўйхатига киритилган[15], аммо сўнги таркибдан тушиб қолган[16]. У Ненад Грачаннинг УЭФА У-21 Евро-2019 ва Игор Бишчаннинг УЭФА У-21 Евро-2021 учун терма жамоасига киритилган[17][18]. Бироқ, у тиззасидан олган жароҳати майдонга туша олмаган[19].

2021-йил 7-май куни Спорцке новости ва Скй Спорт нашрларининг хабар беришича, Соса Германия терма жамоаси бош мураббийи Ёахим Лёв ташаббуси билан Берлинда туғилиб ўсган онаси Весна орқали Германия фуқаролигини олган[20][21]. Бир кун ўтиб, 8-май куни Сосанинг ўзи бу маълумотни 24сата нашрига берган интервюсида тасдиқлаган[22]. Бироқ 11-май куни Германия футбол ассоциациясининг техник директори Оливер Биэрхофф ФИФА қоидаларига кўра Соса Германия терма жамоасида ўйнай олмаслигини эълон қилган[23][24]. Икки кундан сўнг, 13-май куни Соса Федерация сайти орқали Хорватия жамоатчилиги, Хорватия терма жамоаси мухлислари ва Хорватия футбол федерациясидан расман узр сўраган[25].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Қитъа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Динамо Загреб 2014—2015 Прва ҲНЛ 1 0 0 0 0 0 1 0
2015—2016 2 0 1 0 0 0 3 0
2016—2017 8 0 3 0 3 0 14 0
2017—2018 21 0 2 0 0 0 23 0
Жами 32 0 6 0 3 0 41 0
Динамо Загреб ИИ 2015—2016 Друга ҲНЛ 6 0 — — 6 0
2016—2017 5 0 — — 5 0
Жами 11 0 — — 11 0
ВфБ Стуттгарт 2018—2019 Бундеслига 12 0 0 0 — 12 0
2019—2020 2. Бундеслига 12 1 1 0 — 13 1
2020—2021 Бундеслига 26 0 2 0 — 28 0
2021—2022 28 1 2 1 — 30 2
2022—2023 8 0 0 0 — 8 0
Жами 86 2 5 1 — 91 3
Карерада жами 129 2 11 1 3 0 143 3

Халқаро

Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Хорватия 2021 5 0
2022 3 1
Жами 8 1
Борна Соса томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Йўқ. Сана Жой Қопқоқ Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2022-йил 22-сентябр Стадион Максимир, Загреб, Хорватия 7  Дания 1 — 0 2-1 2022—2023 УЭФА Миллатлар лигаси А

Манбалар

  1. ↑ „бòрити се“ (хорватча). Ҳрвацки жезиčни портал. — „Бȏрна“. Қаралди: 12-декабр 2020-йил.
  2. ↑ „Сòфижа1“ (хорватча). Ҳрвацки жезиčни портал. — „Сóса“. Қаралди: 12-декабр 2020-йил.
  3. ↑ Беванда. „Презиме долази из Аргентине, а Борнини корижени из Ҳерcеговине“ (хорватча). 24сата (9-март 2015-йил). 2018-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-феврал 2021-йил.
  4. ↑ „Борна Соса - Динамов wундеркинд подрижетлом из Посуšжа“ (ҳр-БА). Посусже.нет (9-март 2015-йил). 2017-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-феврал 2021-йил.
  5. ↑ „Динамо Загреб вс. НК Загреб – 7 Марч 2015 – Соccерwай“. соccерwай.cом. Қаралди: 14-июн 2015-йил.
  6. ↑ „Борна Соса: Wҳо ис ВфБ Стуттгарт’с ʻлефт-фоотед’ Давид Беcкҳам аиминг фор Германй ҳоноурс?“ (инглизча). Бундеслига (10-май 2021-йил). 2021-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2021-йил.
  7. ↑ Жунаcи. „Борна Соса: Било же треме кад сам улазио“ (хорватча). Веčэрнжи лист (15-июл 2016-йил). 2021-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2021-йил.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 „Борна Соса: Wҳо ис ВфБ Стуттгарт’с ʻлефт-фоотед’ Давид Беcкҳам аиминг фор Германй ҳоноурс?“ (инглизча). Бундеслига (10-май 2021-йил). 2021-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2021-йил.
  9. ↑ „Неw сигнингс фор тҳе cоминг сеасон“. ВфБ Стуттгарт (14-май 2018-йил). Қаралди: 14-май 2018-йил.
  10. ↑ Ćубел. „Соса дебитирао за Стуттгарт, Бариšиć и Сантини асистирали, Оҳандза стрижелаc“ (хорватча). Гоал.cом (26-август 2018-йил). 2018-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2021-йил.
  11. ↑ Оливари. „БИО ЖЕ У НЕМИЛОСТИ ТРЕНЕРА, ПРИČАЛО СЕ И О ОДЛАСКУ, А САДА ЖЕ ПОСТАО ДИО УДАРНЕ МОМČАДИ Бивšи динамоваc: 'Надам се да биҳ могао постати тажно оруžже'“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (28-июл 2019-йил). 2020-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2021-йил.
  12. ↑ М. Ж. „Погледажте првиженаc Борне Сосе кожим же донио бод Стуттгарту“ (хорватча). Индех.ҳр (17-декабр 2019-йил). Қаралди: 11-май 2021-йил.
  13. ↑ Киžлин. „Борна Соса на поčэтку сезоне добио капетанску траку и забио гол, Жоšко Гвардиол остао на клупи“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (7-август 2021-йил). 2021-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-август 2021-йил.
  14. ↑ „Борна Соса же у увжерлживож побжеди Стуттгарта над Греутҳер Фüртҳом уписао čак три асистенcиже“ (хорватча). Телеспорт (14-август 2021-йил). 2021-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-август 2021-йил.
  15. ↑ Cраwфорд. „Ревеалед: Эверй Wорлд Cуп 2018 сқуад - Финал 23-ман лисц“. Гоал (2018-йил 4-июн).
  16. ↑ „Ҳеад cоач Далиć пресенц 24-ман Cроатиа сқуад“. ҳнс-cфф.ҳр. Cроатиан Фоотбалл Федератион (21-май 2018-йил). Қаралди: 21-май 2018-йил.
  17. ↑ Šкрлеc. „[ФОТО Млади ҳрвацки репрезентативаc, кожи сжажно игра у Бундеслиги, нажавио же велике ствари на Эуру те одговорио на питанже: Жесам ли га ударио намжерно...“] (хорватча). Тпортал.ҳр (11-декабр 2020-йил). 2020-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2021-йил.
  18. ↑ „Биšćан коментирао свож попис за Эуро: Имам сензаcижу и жако болни изостанак“ (хорватча). Индех.ҳр (10-март 2021-йил). Қаралди: 10-март 2021-йил.
  19. ↑ Тирони. „Теžак удараc за Биšćана: Мини 'ватрени' отпутовали на Эуро, Соса же отпао због озлжеде!“ (хорватча). 24сата (22-март 2021-йил). 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-май 2021-йил.
  20. ↑ Ниčота. „Апсолутна сензаcижа: Ҳрвацка остаже без Борне Сосе, веć же добио дрžавлжанство, играт ćэ за Нжемаčку!?“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (7-май 2021-йил). 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-май 2021-йил.
  21. ↑ Биэлефелд. „ДФБ Неwс: Борна Соса неуэ ЭМ-Оптион фüр Жоачим Лöw“ (олмонча). Скй Спорт (7-май 2021-йил). 2021-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-май 2021-йил.
  22. ↑ Тирони. „Борна Соса за 24сата: Све же готово, играт ćу за Нжемаčку!“ (хорватча). 24сата (8-май 2021-йил). 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2021-йил.
  23. ↑ „Готово же, Нижемcи дефинитивно одустали од Сосе! Легенда поруčила: ʻŽэлимо му све нажболже у будуćностиʻ“ (ҳр-ҳр). Спорцке новости (11-май 2021-йил). 2021-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2021-йил.
  24. ↑ „Биэрҳофф: "Соси žэлим све нажболже у будуćности, али не моžэ играти за Нжемаčку"“ (хорватча). Гол.ҳр (11-май 2021-йил). 2021-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2021-йил.
  25. ↑ Соса. „"Сносит ćу одговорност за погреšну одлуку"“ (хорватча). Ҳрвацки ногометни савез (13-май 2021-йил). Қаралди: 13-май 2021-йил.