Borobudur
Боробудур (Боробудур) — Ява ороли (Индонезия) даги Будда ибодатхонаси, меъморий ёдгорлик. ВИИИ аср охири — ИХ аср бошларида тош булаклаъри (андезит)дан табиий тепаликда 9 қатламли, поғонали кўринишда пирамидалар (баландлиги 31,5 м, асос уз. 123 м) дан ҳашаматли ступа қурилган. Унда 504 Будда ҳайкаллари ва 1460 бўртма тасвирларда Будда ҳаёти акс эттирилган. Қатламлар шаклига кўра, 2 қисмга бўлинади. Қуйи қисми қатлами 5 мурабба тарх^и, юқори қисми қатлами 3 айлана тарҳли. Қатламлар пешайвонли қилиб қурилган. Б. га шарқий зинопоядан чиқилади. Ҳар қатламдаги пешайвоннинг киравериши чуқур равоқли бўлиб, ўймабўртма нақш ва тасвирлар („кала—макара“) ишланган. Юқорига зинапоялар орқали кўтарилади. Зинапояларнинг икки томонидан то марказий ступагача тошдан шерларнинг шакллари ишланган. Пешайвонларнинг деворлари ва тўсиқларидаги тошларга бўртма тасвирлар ишланган (унда Будданинг бошдан кечирганлари ҳикоя қилинган). Юқоридаги 3 айлана ступалари қўнғироқча шаклида бўлиб, уларнинг ҳар бири ичига Будданинг ҳайкаллари қўйилган. Тепасидаги бош ступада эса жуда катта Будда ҳайкали бор. Б. ўрта асрлар Индонезия санъатининг нодир намунаси ҳисобланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |