Boronalash
Бороналаш, борона босиш — тупроқни юза юмшатиш ва экинни парвариш қилиш усулларидан бири. Б. эрта кўкламда ер ҳайдалгандан кейин, экишдан олдин ўтказилади. Б. ҳайдалган ер бетини юмшатиш, текислаш, кесак ва палахсаларни майдалаш, қатқалоқни бузиш, уруғни кўмиш (уруғ ер бетига сепилганда), минерал ўғитни тупроққа аралаштириш, ўсимликларни парвариш қилиш — кўп йиллик ўт ва кузги ғалла экинлари майдонини эрта баҳорда юмшатиш мақсадида утказилади. Тупроқнинг физик ҳолати ва гранулометрик таркибига қараб Б. 5—8 см чуқурлиқда ўтказилади. Б. тупроқ капиллярларини бузади, уни қуриб қолишдан сакдайди, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ҳамда ҳаво алмашинишини яхшилайди, микробиологик жараёнларни тезлаштиради, ўсимликлар ўзлаштирадиган моддаларни туплаш учун шароит яратади, бир йиллик бегона утларни йўқотади, кўп йилликларини илдизи билан ер бетига тирмалаб чиқариб, йиғиштириб олишни енгиллаштиради. Б. да турли хилдаги бороналар қўлланади. Такрорий ва оралиқ экинлар экиш учун ерни тайёрлашда Б. шудгорлаш билан бир вақтда тупроқдаги намни кўпроқ сақлаб қолиш учун ўтказилади; тупроқни яхши юмшатиш мақсадида ҳайдаш изига диагонал ёки кўндаланг бороналанади. Бунда тупроқнинг устки (8—Юсм) қавати юмшаб, ер бетига кўтарилиши камаяди, кўкараётган бегона ўт қурийди. Б. самарадорлигининг энг асосий шартларидан бири — борона усулларини тўғри танлаш ҳамда уни утказиш вақтидир. Тупроқнинг майдаланиш (уваланиш) даражаси бороналаш тезлиги ва йўналишига боғлиқ. Пайкал узунасига кўра диагонал ёки кўндаланг бороналанганда ер яхши текисланади. Б. сифати тупроқнинг кам кукунланиши, етарли даражада юмшатилиши ва шудгор сатҳининг текисланиши, қийтиқ ерларнинг йўқлигига қараб белгиланади.
Абдураҳим Эрматов.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |