Борохоро — Хитой ғарбидаги тоғ тизмаси, ғарбий учи Қозоғистон ҳудудида. Шарқий Тяншан тоғ тизимига киради. Или дарёси билан Эби Ҳйп кўли ҳавзалари ўртасида. Узунлиги 250 км. Баландлиги 4359 м гача. Кристалл ва метоморфик тоғ жинсларидан тузилган. Ён бағирларида 1800 м баландликкача тог даштлари, 2800 м гача қорақарағай ўрмонлари, энг юқорисида алп ўтлоқлари бор, чўққилари доим қор ва музликлар билан қопланиб ётади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил