Абулҳусайн Борусий– “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Нишопур яқинидаги Борус қишлоғида туғилган. Нишопур тасаввуф мактабининг илк намояндаси. Куняси Абу Имрон. Борусий Ҳамдун Қассорнинг устози, дуоси мустажоб бўладиган зотлар тоифасидан бўлган.

Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни қисқартирилган ҳолда киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”.