Borvodorodlar
Борводородлар, бор гидридлари, боранлар — борнит водород билан ҳосил қилган бирикмалари; рангсиз, қўланса ҳидли ва жуда заҳарли моддалар. Молекуласида 2 дан 20 гача бор атоми бўлган Б. маълум. Хусрав ИИ Парвиз саройида уд чалаётган Борбад (Фирдавсий "Шоҳнома"сига ишланган миниатюра, 1664-йил)Энг оддийси — ВН3 эркин ҳолда мавжуд эмас. Б. электронтанқис бирикмалардир, яъни ҳамма атомларни қуш электронли оддий боғлар билан бириктириш учун етарли электронлари юқ. Қуйи Б. — диборан В2Н6 билан тетраборан В4Н|0 — газ, пентаборан В5Н, билан гексаборан В5Н]0 — суюқлик, юқори Б. — декаборан В|0Н|4 ва бошқа — қаттиқ моддалардир. 700° дан юқори трада Б. бор билан водородга ажралади. Б. ёнганда бошқа бирикмаларга нисбатан кўпроқ иссикушк беради, шунинг учун истиқболли ракета ёқилғиси сифатида диққатга сазовор. Диборан оддий бор олиш ва металларга қоплаш учун ишлатилади. Баъзи Б. дан иссиққа чидамли полимерлар олиш мумкин. Б. нинг металли ҳосилалари боргидридлар деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |