Bosh reja
Бош режа, асосий режа -1) меъморликда шаҳар ва бошқаларнинг келажакдаги ривожини акс эттирувчи илмий асосланган лойиҳа. Аҳоли яшайдиган манзиллар (шаҳар, қишлоқ, йўлдош шаҳарча ва бошқалар) да янги бинолар қуриш, меъморий обидаларни таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш, кўча, майдон, транспорт йўллари, ер ости йўллари, канализация ва бошқаларни вужудга келтириш кабилар акс этади. Шаҳар қурилиш ишлари (меъморлик, муҳандислик, тиббий, ижтимоий тараққиёт даражаси билан қуриш ва лойиҳалаш ишлари, аҳоли ўсиш даражасини ҳисобга олиш) ва бошқа лойиҳалар Бош режа га бўйсундирилади. Унда шаҳарнинг маълум йилларда кўзда тутилган тараққиёти, қайта тиклаш ишлари, қурилишларнинг муддатлари мужассамланган бўлади; 2) саноат корхонаси Бош режа си корхона лойиҳасининг асосий қисмларидан бири бўлиб, таркибига ишлаб чиқариш биноларини жойлашиши, транспорт алоқалари, ҳудудини ободонлаштириш ва бошқа масалаларни режалаштиришни уйғунликда ҳал қилиш киради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |