Bosh uzatma
Бош узатма — автомобил ва трактор двигателлари валининг айланма ҳаракатини етакчи ғилдиракларга узатадиган механизм. Шестернялари (тишли ғилдираклари) сонига қараб, якка жуфтли ва қўшалоқ жуфтли хилларга бўлинади. Якка жуфтли Бош узатма червякли, гипоидли ёки конуссимон шестерняли бўлиб (1расм), енгил автомобиллар ва 4 т гача юк кўтарадиган юк автомобилларида ишлатилади. Автомобилнинг кардан валига уланган вал 3 етакчи конуссимон шестерня 4 ни, у эса катта етакланувчи конуссимон шестерня 1 ни айлантиради. Бу шестерня дифференсиал қутиси 2 билан бирлашган; унинг механизми орқали айланма ҳаракатни автомобилнинг ярим ўқлари (етакчи гилдираклари)га узатади. Қўшалоқ жуфтли Бош узатма бир жуфт конуссимон ва бир жуфт силиндрсимон узатмалардан иборат (2расм). У оғир юк автомобилларида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |