"Бошгидромет", Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси – Ўрта Осиёдаги йирик бошқарув ва илмий тадқиқот маркази. 1992-йилда ташкил этилган. Таркибида атроф муҳитнинг ифлосланиш мониторинги, гидрометеорологах жараёнларга ҳарбийлаштирилган таъсир кўрсатиш бошқармалари, гидрометеорология маркази, техника бошқармаси, В. А. Бугаев номидаги Ўрта Осиё гидрометеорология илмий тадқиқот институти, „Гидрометасбоб“ илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент гидрометеорология техникуми, 400 дан ортиқ гидро ва метеорология кузатиш пунктлари бор. „Бошгидромет“ гидрология, гляциология, гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги метеорологияси, синоптик тадқиқотлар, иқлимшунослик, стратосфера озонини ўрганиш, атроф муҳитнинг ифлосланишини тадқиқ этиш соҳалари бўйича йирик марказ ҳисобланади. „Бошгидромет“ 1993-йилдан Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) га аъзо. „Б.“ ЖМТ ва Жаҳон обҳаво хизматининг дастурларини бажаради, БМТ доирасида Ўзбекистон Рессубликаси аъзо бўлган бир қатор халқаро дастурлар ва конвенсияларда қатнашади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил