Boshlangʻich material
Бошланғич материал (селексияда) — янги нав яратишда фойдаланиладиган ёввойи ва маданий ўсимлик шакллари. Бошланғич материал сифатида табиий ва дурагай популяциялардан, мутант ва полиплоид нусхалардан, ўзидан чанглантирилган линиялардан фойдаланиш мумкин. Табиий популяциялар — ўсимликларнинг ёввойи шакллари, маданий ўсимликларнинг маҳаллий навлари, экиннинг жаҳон коллексиясидаги намуналари кўпинча касаллик ва зараркунандаларга, сув танқислигига чидамли бўлади. Бошланғич материал экинлари селексиясида асосий Бошланғич материал дурагай популяциялардир. Улар бир тур миқёсида (тур ичида) ёки турлар ўртасида (турлараро) ҳар хил навлар ва нусхаларни чатиштириш йўли билан ҳосил қилинади. Дурагайда турли белгиларни жамлаш маданий ўсимликларнинг қимматли хусусиятларидан фойдаланиш имконини беради. Ҳозирги замон селексиясида кўпчилик экин навлари дурагай популяциялар асосида яратилган.
Ўсимликлар (уруғ)га турли мутаген омиллар (радиация, кимёвий моддалар, температура) таъсир эттириб олинадиган ўзгарган нусхалар —мутантлар селексияда Бошланғич материал нинг янги манбаи ҳисобланади (мас, ғўзанинг АН402 нави чигитга радиоактив фосфор таъсир эттириб олинган). Бир-биридан географик узоқ отатона нусхаларини танлаш турли шароитларда ўзига хос эко/иилларнинг шаклланишига асосланган. Уларнинг аҳамияти чатиштириш натижасида яхшилаш ёки ҳосил қилиш мумкин бўлган қимматли белги ва хусусиятларнинг генетик фарқларига қараб белгиланади. Касалликларга чидами турлича бўлган ота-она нусхаларини танлашда касаллик қўзғатувчисининг ирқий таркиби ҳисобга олинади. Бунда ирсийланиш табиатини ўрганиш, Бошланғич материал нинг касалликларга чидамлилиги муҳим аҳамиятга эга (қаранг Селексия).[1]
Манбалар
- ↑ "Бошланғич материал" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |