Бошқариш (иқтисодиётда) — хўжалик объектининг иқтисодий тизими ҳолатини тартибга солиш ва йўналтириш жараёни; субъектлар, идоралар томонидан кишилар ва иқтисодий объектларга онгли мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатишни билдиради, уларнинг фаолиятини йўналтириш ва кўзланган натижаларга эришиш мақсадларида амалга оширилади. Б. усуллари бошқариладиган объектнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ, лекин ҳамиша бошқарув қарори татбиқ этиладиган даврни ажратиб олишни назарда тутади. Б. хўжалик фаолияти даврлари учун ишлаб чиқиладиган режаларга мувофиқ ҳолда олиб борилади. Б.нинг иқтисодий, маъмурий ва ижтимоийрухий усуллари мавжуд. Б.нинг иқтисодий усулидакутилганмақсадларга эришиш учун иқтисодий воситалардан фойдаланилади. Бу воситалар (режалаштириш, техникиқтисодий таҳлил, фойда, рентабеллик, нарх, кредит, моддий рағбатлантириш, солиқ ва бошқа дастаклар)дан тўғри фойдаланиш муҳим ўрин тутади, ишлаб чиқариш жамоасини ташкил этадиган кишиларнинг шахсий ва гуруҳий манфаатларини юзага чиқариш орқали уларнинг самарали ишлаши таъминланади (мас, ишчиларга қўшимча иш ҳақи тўлаш, мукофотлар бериш, бир йўла катта пул билан такдирлаш ва бошқа рағбатлантириш чоралари). Б.нинг маъмурий усули буйруқ ва фармойишлар асосида олиб борилади. Маъмурият ўз хўжалиги доирасида бўлимлар, гуруҳларни, шунингдек ходимларни табақалаштириб, уларнинг вазифалари, масъулияти ва ҳуқуқини белгилайди. Унда режалаштириш, ресурсларни, фойдани, тайёр маҳсулотни тақсимлаш, маблағлардан фойдаланиш марказлаштирилган тартибда олиб борилади. Ижтимоийруҳий усулдаги Б. ижтимоиймаънавий вазиятга таъсир этиш орқали кишиларнинг феълатвори, руҳиятини ҳисобга олиб, уларнинг ижтимоий талабини қондириш ёрдамида олиб борилади.

Б. таркибий жиҳатдан корхона, фирма, компания, бирлашма ва бошқа миқёсида, ҳудудий жиҳатдан эса туман, шаҳар, вилоят, давлат миқёсида бўлади. Б. ишини давлатнинг бошқарув органлари ёки бошқарувчшшр (менежерлар) амалга оширади. Б. жараёнида вазиятни Б., яъни ўзгарган иқгисодий вазиятга тезкорлик билан чора топиш муҳим ўрин тутади. Вазиятни Б.нинг вазифаси хўжалик объектини унинг узоқ муддатли мақсадларини амалга оширишга юналтиришдан иборат. Б.да маҳсулот сифати, ҳаражатлар, мулк, хатар, бозор, талаб, таклиф ва бошқа масалалар бўйича жуда муҳим қарорлар қабул қилиш талаб этилади ва уларнинг кутилган натижаларга олиб келиши Б.нинг тўғри ёки самарадорлилигини тасдиқлайди (қ Менежмент).

Садир Салимов.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил