Бошқарув (грамматикада) — синтактик алоқа тури. Бунда тобе сўз ҳоким сўз талабига кўра муайян грамматик шаклга киради ва шу шакл орқали тобеланади (тобе сўз бирор келишик қўшимчасини олади ёки кўмакчи билан бирга келади). Б.нинг икки тури мавжуд; келишикли Б. (мас, мустақилликка эришмоқ, ишдан қайтмоқ); кўмакчили Б. (мас, қайчи билан кесди, инсон учун яратмоқ).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил