Boshqird yarusi
Бошқирд яруси (Бошқирдистон ҳудудида ўрганилган, номи шундан) — Ўрта карбон даврининг бошланган вақти. 1934-йилда С. В. Семихатова томонидан "бошқирд қатламлари" номи билан ажратилган. 1974-йил собиқ Иттифоқнинг умумий регионал схемаларида расмий "Бошқирд яруси" деб қабул қилинган. Серпухов ва Москва яруслари оралиғида жойлашган. Бошқирд яруси кулранг, тўқ кулранг, доломицимон оҳактошлардан, магматик ва вулкан жинслардан тузилган. Ўрта Осиёда (Писком, Фарғона, Қурама, Туркистон, Олай, Ҳисор тоғларида), Россия Федерацияси (Урал, Тиман, Волгабўйи, ДнепрДон ботиклиги, Воронеж кристалли массиви ва бошқалар), Украина (Донбасс) да тарқалган. Бошқирд яруси да тошкўмир, нефт ва газ, симоб, полиметалл қурилиш материаллари уюмлари бор. Қурама тоғларидаги Бошқирд яруси да боксит бойлиги ва олтин (Кўчбулоқ олтин конивулкан жинсларда) бор. Ғарбий Европада Бошқирд яруси га маҳаллий стратиграфик схема бўйича юқори намюр ва қуйи вестфал тўғри келади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |