Босим датчиги — газ ёки суюқлик босимини механик, электр ёки пневматик сигналга айлантириб берадиган ўлчов ўзгартиргичи. Юқори ва паст босимларга мўлжалланган хиллари бўлади. Юқори (10 МН/м2 дан ортиқ) босимга мўлжалланган Босим датчиги (мас, магнитоэластик ва пезоэлектр Босим датчиги ) ўлчанадиган катталик (қиймат)ни бевосита чиқиш сигналига айлантириб беради. Паст босимга мўлжалланган Босим датчиги олдин босимни механик силжишга айлантириб, кейин уни чиқиш сигналига айлантиради (қаранг Датчик).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил