Bosinqirash
Босинқираш — уйқусираш уйқунинг бузилиш хилларидан бири. Бунда киши ҳадеганда ухлай олмайди, ухлаганида ҳам ҳар хил қўрқинчли тушлар кўради. Уйқусида ғулдираб, тушуниб бўлмайдиган, мазмунсиз гаплар айтади, ғалати товушлар чиқаради. Руҳий ёки жисмоний жиҳатдан қаттиқ чарчаган кишилар, шунингдек ички касалликлар билан оғриган баъзи беморлар ўқтинўқтин босинқирайди. Айрим ҳолларда Б. баъзи руҳий касалликларнинг илк белгиси бўлиши ҳам мумкин. Б. одати бор кишилар, албатта, шифокорга учрашиб, тегишли маслаҳат олишлари, Б. сабабини аниқлаб, даволатишлари лозим. Босинқирайдиган кишилар ётишдан оддин кофе, аччиқ чой ичиш, шунингдек ҳаяжонланадиган китоб ўқиш ёки филм кўришга одатланмасликлари керак. Б.нинг олдини олишда энг муҳим восита уйқу олдидан очиқ ҳавода сайр қилишдан иборат.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |