Bosma (mato)
Босма, босма чакмон— жундан тўқилган мато ва ундан тайёрланган устки кийим. Туя ёки қўй жуни урчуқ (дук)да йигирилади, сўнг бўш қилиб тўқилади. Тўқимага махсус ишлов берилади: тўқима қаттиқ юзага қўйилиб, бир неча соат яланг оёқ билан тепкиланади, бу жараён давомида тўқимага тез-тез иссиқ сув сепиб турилади. Шундан сўнг Б. ҳам энига, ҳам бўйига киришади. Б. астарсиз қилиб тикилади. Б.дан ёғин ўтмайди. Б. яйловда, отуловда юрганда кийилади, айниқса чўпонлар учун жуда қулай.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |