Босма табоқ — нашрнинг ҳақиқий (амалдаги) ҳажми ўлчов бирлиги. Бичими (формати) 60х90 см бўлган қоғоз варағининг бир томонидаги нусха. Стандарт ўлчамли ва бошқа ўлчамларга эга бўлган қоғоздаги нусха шу ўлчамлар учун физик Босма табоқ деб аталади. Нашр маҳсулотларни ҳисобга олишда ҳар қандай ўлчамдаги қоғоз учун ҳисобланган Босма табоқ 60х90 см бичимдаги қоғоз ўлчов бирлиги сифатида олиниб, шартли табоқларга қайта ҳисобланади (яна қаранг Муаллифлик табоғи).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил