Bosmachilik



Қўрбошилар ҳаракати — Туркистонда совет ҳокимияти ва босқинчи қизил армияга қарши олиб борилган қуролли ҳаракатга шўро ҳукумати даврида берилган расмий ном.
Этимология
"Босмачи" сўзи аслида туркий „босмоқ“ (ҳужум қилмоқ) феълидан ясалган. Халқ ўртасида „босмачи“ деб ҳарбий бирликка алоқаси бўлмаган жиноятчи унсурлар, ўғри ва безорилар тушунилган. Шунингдек бировларнинг юртини босиб олган босқинчиларни ҳам „босмачилар“ дейиш мантиқан тўғри келади. 1918-йилнинг бошидан 1919-йил ўрталаригача бўлган архив ҳужжатларида „босмачи“ сўзи учрамасдан, унинг ўрнига „қароқчи“, „босқинчи“ иборалари қўлланган. 1919-йилнинг ўрталаридан бошлаб аввал вақтли матбуотда, сўнгра расмий ҳужжатларда „босмачи“ ва „босмачилик“ иборалари кенг ишлатилган. Бу иборалар миллий озодлик ҳаракатининг моҳиятини сохталаштириш, аждодларимизнинг совет режими ва болшевиклар ҳукмронлиги ҳамда қизил армиянинг босқинчилик сиёсатига қарши олиб борган қуролли курашларини ниқоблаш учун буюк давлат шовинистлари томонидан ўйлаб топилган ҳамда „бандитлик“, „қароқчилик“ деган сўзлар билан асоссиз равишда бир қаторга қўиилган.
Афғонистондаги
1979—89-йилларда СССРнинг Афғонистондаги интервенсиясига қарши афғон халқининг олиб борган озодлик кураши қатнашчиларини ҳам дастлаб совет матбуоти „босмачилар“ деб номлади. Кейинчалик ўз ватанининг мустақиллиги учун курашган афғон мужоҳидлари „душманлар“ деб аталди.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- Oʻzbekiston tarixi
- Tojikiston tarixi
- Qozogʻiston tarixi
- Qirgʻiziston tarixi
- Bosmachilik
- Rossiya fuqarolar urushi
- Oʻrta Osiyo
- Pan-millatchilik
- Dehqonlar qoʻzgʻolonlari
- Rossiya imperiyasiga qarshi qoʻzgʻolon
- Sovet Ittifoqi ishtirokidagi urushlar
- Oʻzbekiston ishtirokidagi urushlar
- Sovet Ittifoqining bosqinlari
- Antikommunistik tashkilotlar
- Afgʻon fuqarolar urushi (1928–1929)