Bosmaxona
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-01) |
Босмахона – матбаа маҳсулотлари (китоб, журнал, газета, плакат, бланк ва бошқалар) тайёрлайдиган саноат корхонаси. Қадимда рисолалар асосан қўлёзма тарзида тайёрланган. Шарқда қўлёзмаларни хаттотлар бежирим қилиб оққа кўчириб, наққошлар безаклар билан безашган, муқовасозлар варақларни тикиб ва қолипга тортиб, китоб ҳолида чиқаришган (қаранг Ноширлик). Китоб босишга доир дастлабки тажрибалар Хитойда 1041—48 йилларда амалга оширилган (Би Шен).
Дастлабки Б. Германияда И. Гуттенберг томонидан 1445-йил ташкил қилинган. Туркистонда биринчи босма китоб 1868-йил Туркистон ҳарбий округи штаби (Тошкент) Б.сида чоп қилинди. Биринчи расмий газета – „Туркестанские ведомости“ ҳам штаб Б.сида босила бошлади. Ўзбек тилида нашр қилинган биринчи китоб Шоҳимардон Иброҳимовнинг „Календар“ („Тақвим“) китоби (1871) бўлди (Ш. Иброҳимов бир неча йил „Туркистон вилоятининг газети“да таржимонлик қилган, кейинроқ муҳаррир муовини лавозимида ишлаган). 1874-йил Хива шаҳрида Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) томонидан литография (тошбосма) қурилди вауерда ХИХ аср 80- йилларидаёқ анчамунча китоблар босилди. Унда 1880-йилда Алишер Навоийнинг „Ҳамса“си, шоир Мунис Хоразмийнинг „Девони Мунис“ ва „Девони Рожи“ баёзлари босилиб чиқди. 1898-йил Тошкентда эски шаҳар марказида ҳозирги босмахона ташкил қилиниб, бу ерда ўзбек, тожик, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларида дарсликлар чиқарила бошлади. Айни вақтда у матбаачи кадрлар ва матбаа ташкил отчилари тайёрлайдиган марказга айланди. Кейинчалик Тошкентда, вилоятлар ва туманлар марказларида биринкетин Босмахоналарлар қурилди. Ўзбекистонда 123 Босмахона фаолият кўрсатади (2000). Шундан „Шарқ“ нашриётматбаа аксиядорликжамияти босмахонаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ижарадаги Тошкент матбаа комбинати, рангли босма фабрикаси, китобжурнал фабрикаси, Биринчи Тошкент босмахонаси, Янгийўл китоб фабрикаси, „Фан“ нашриёти босмахонаси ва Нукус матбаа комбинати, ЎзбекБритания „Растр“ қўшма корхонаси йирик Босмахона ҳисобланади (яна қаранг Матбаачилик саноати).
Бларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Икки ёки ундан кўп босма усулларидан фойдаланадиган Босмахона матбаа комбината деб аталади. Асосан офсет босма ёки чуқур босма усулларида ишлайдиган Босмахона фабрика (мас, харита фабрикаси, китоб фабрикаси, рангли босма фабрикаси, ҳарф териш фабрикаси) деб аталади, Тайёрлайдиган маҳсулоти турига қараб Б. газета, журнал, китоб, плакат, харита, бланк чиқарадиган ва бошқа турларга булинади. Босмахоналар йирик, ўрта ва кичик хилларга ҳам ажратилади. Босмахоналар бирлашиб, матбаа ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил қилиши мумкин. Б.нинг асосан босма қолиплар тайёрлаш, босиш, маҳсулотларни пардозлаш ва ёрдамчи сехлари бўлади. Қолиплар тайёрлаш сехида юқори босма усулига – ҳарф териш, синкография клишелари ва қуйма стереотиплар; офсет усулига – қолип ва монометалл (алюминий, рух), биметалл ва триметалл (мас, пўлат, мис, хром); чуқур босмага – мис ёки хромланган қолиплар тайёрлайди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Босмахоналар тубдан қайта жиҳозланди. Босмахоналарда матн ва расмлар замонавий компютерларда терилмоқда ва чоп этилмоқда. Чоп этиш жараёнида ададининг камкўплигига қараб юқори тезлиқда ишлайдиган ғалтак (ротация) ҳамда текис босма, бир ва кўп рангли босма машиналар ишлатилмоқда. Пардозлаш сехида ҳам ададининг камкўплигига қараб якка станоклар ёки катта агрегатлар, поток линиялар қўлланилмоқда[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |