С.В. Иванов „Босқоқлар“. 1909. Москва шаҳар тарих музейи, Москва

Босқоқ (туркийча — босувчи, эзувчи) — мўғул хони томонидан қарам мамлакатларга махсус ёрлиқ билан юборилган амалдор, нойиб.

Мўғул тилидаги даруғачи (доруға) ва форсча шиҳна туркийларнинг “босқоқ” атамаси билан боғлиқ бўлиб, у билан бир хил маънода қўлланган.

Босқоқ ўз маъмурий мавқеига кўра бек ва лашкарбошилардан юқори турган. Плано Карпинининг айтишича, босиб олинган ерлардаги мўғул бошлиқлари босқоқлар деб аталган[1]. Босқоққа махсус ҳарбий отряд ва турли майда амалдорлар бириктирилган бўлиб, унинг вазифаси маҳаллий ҳокимият фаолиятини назорат қилиш, солиқ ва ўлпон йиғиш, туб аҳолини рўйхатга олишдан иборат бўлган. Босқоқлар солиқ ва ўлпон йиғишда бениҳоят шафқацизлик қилганлари боисидан мустамлака мамлакатларда тез-тез қўзғолонлар содир бўлиб турган. Хусусан 1262-йилда Суздал, Ярославл ва Ростовда солиқ тўлашга қарши қўзғолон кўтарилган. 1327-йилда эса Твер қўзғолони бўлиб ўтган. Кейинчалик босқоқлар Олтин Ўрдада элчиларига айланишди. Босқоқлик ХИИИ асрнинг ўрталарида Эрон ва Русда ҳам жорий этилган. Мўғул хонлари ХИВ асрнинг бошларида мазлум халқлар курашининг кучайиши муносабати билан Босқоқликни бекор қилиб, солиқ ва ўлпон йиғишни маҳаллий ҳокимиятга топширишга мажбур бўлишган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  1. ↑ Баскакъ // И. И. Срезневский. Словарь древнерусского языка. В трёх томах, в шести книгах. Репринтное издание. М.: Книга, 1989. С. 43-44.