Босқунчоқ — РФ Астрахон вилоятидаги тузи тагига чўкиб турадиган шўр кўл. Волга дарёсидан 50 км шарқда. Катта Богдо тоғи яқинида. Майдони 106 км². Б. океан сатҳидан 19,5 м паст. Б. ўрни тектоник йўл билан пайдо бўлган. Кўлга кўпдан кўп шўр булоқлар ва жилғалар қуйилади. Б.дан туз қазиб олинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил