Бостон (франс. бостон, Бостон шаҳри номидан) — жун газламаларнинг бир тури. Товланадиган майин қўй жунидан саржали ўрилиш усулида тўқилади. Асосан, тўқ ранглар (кўк, қора, жигарранг) га сидирға бўялган ҳолда ишлаб чиқарилади. Одатда, Б.дан костюмшим, палто тикилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил