Бостон кремли пироги (инглизча: Бостон cреам пиэ) — америка ширинлиги бўлиб, қатлами қайнатма кремли ва усти шоколадли глазур билан қопланган иккита бисквит қаватидан иборат торт[1]. Ширинлик торт ва пироглар бир хил товаларда пишириладиган даврларда ўз номига эга бўлди ва бу сўзларни ўша пайтларда синоним сифатида ишлатишар эди. ХИХ асрнинг иккинчи ярмида бундай торт „кремли пирог“, „шоколадли кремли пирог“ ёки „қайнатма кремли торт“ деб номланган[2].

Бостон кремли пироги
Асл номи инглизча: Бостон cреам пиэ
Яратилган йили 1881

Тарих

Бостондаги Паркер Ҳоусе меҳмонхонаси (АҚШдаги энг қадимги меҳмонхона, 1855-йил 8-октабрда очилган) эгаларининг сўзларига кўра, Бостон кремли пироги меҳмонхонада 1865-1881-йилларда ошхонани бошқарган франсуз бош ошпази Рейлин томонидан 1881-йилда яратилган. Америка пудингли пироги ва Вашингтон пироги деб номланувчи олдинги пирогларнинг тўғридан-тўғри авлоди бўлган бу ширинлик Паркер Ҳоусе менюсида шоколадли кремли пирог, Паркер Ҳоусе шоколадли кремли пироги ва ниҳоят Бостон кремли пироги деб номланган. Торт икки қатламли франсуз сариёғли бисквитидан иборат бўлиб, қуюқ қайнатма крем билан тўлдирилган ва ром сиропи суртилган; унинг ён томони ҳам қайнатма крем ва қовурилган тўғралган бодом, юқори қисми эса шоколадли фондан билан қопланган[3]. Ўша пайтда яна бошқа қайнатма кремли тортлар бўлган бўлса-да, шоколадли пишириқлар янгилик бўлиб, тортни ноёб қилиш билан бир қаторда менюдаги машҳур танлов ҳам эди.

Омни Паркер Ҳоусе меҳмонхонаси 2010-йил октабр ойи

„Шоколадли кремли пирог“ номи биринчи марта 1872-йилда „Методистлар Алманахи“да пайдо бўлган. „Бостон кремли пироги“ атамаси биринчи марта 1878-йилда „Майда метал буюмлар дўконининг рецептлар китоби“да (Граните Ирон Wаре Кук) нашр этилган. Торт рецептининг замонавий версияси биринчи марта 1887-йилда „Мисс Парлоанинг ошхона ёрдамчиси“ (Мисс Парлоаъс Китчен Cомпанион) журналида нашр этилган ва „Шоколадли кремли пирог“ деб номланган[4].

Бостон кремли пироги 1996-йил 12-декабрда Массачусетц штатининг расмий ширинлиги деб эълон қилинган[5].

Турлари

Бостон кремли кулчаси — бу ванилли қайнатма крем ёки крем-патиссер (cрèме пâтиссиèре) билан тўлдирилган ва шоколад билан қопланган Берлин кулчасидир. Бу кулчани турли ресторанларда, жумладан Дункинъ Донуцда топиш мумкин.

Бостон кремли пирогининг Тайван версияси, Хитой пишириқларини эслатувчи, аммо шоколадсиз бўлган шифон бисквитдир.

Санъатда учраши

Ира Левиннинг „Розмари чақалоғи“ (1967) романида бош қаҳрамон Кастевецнинг кечки овқатида Бостон кремли пирогини татиб кўради, шундан сўнг ўзини ёмон ҳис қила бошлайди ва иблиснинг боласига ҳомиладор бўлади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Бостон Cреам Пиэ“. Мерриам Wебстер. Қаралди: 21-ноябр 2008-йил.
  2. ↑ Бйрн, Анне. Америcан Cаке: Фром Cолониал Гингербреад то Cлассиc Лаер, тҳе Сториэс анд Реcипес Беҳинд Море тҳан 125 оф Оур Бест-Ловед Cакес. Родале, 2016 — паге 46-бет. ИСБН 9781623365431. ОCЛC 934884678. 
  3. ↑ Патент, Грег. Бакинг ин Америcа: Традитионал анд Cонтемпорарй Фаворитес фром тҳе Паст 200 Еарс. Ҳоугҳтон Миффлин Ҳарcоурт, 2002. ИСБН 9780618048311. 
  4. ↑ Тҳе Охфорд Cомпанион то Сугар анд Сwеэц. Охфорд Университй Пресс, 2015. ИСБН 9780199313624. 
  5. ↑ „Массачусетц Фаcц“. Cитизен Информатион Сервиcе, Массачусетц Сеcретарй оф тҳе Cоммонwеалтҳ. Қаралди: 30-март 2015-йил.