Botallo yoʻli

Боталло йўли (ХВИ аср италян врачи Л. Боталло номидан) (дуcтус Боталло), артериал йўл — қуруқликда яшовчи умуртқалилар эмбрионида ўпка артериясини орқа аортаси билан боғлайдиган 6артериал ёйнинг юқори булими. Юракнинг ўнг қоринчаси (ёки бир бутун қоринчанинг ўнг бўлаги)дан келган қоннинг купи ҳали такомил этмаган кичик қон айланиш доирасидан ўтмай, Боталло йўли орқали аортага боради. Кўпчилик ҳайвонлар туғилганидан кейин бу йўл беркилиб, бойламга айланиб кетади.
Одамларда Боталло йўли ҳомиланинг ўпка артериясини аорта билан боғлайди. Она кррнидаги эмбрион тараққиёти даврида боланинг ўсиши учун зарур бўлган озиқ моддалар, кислород она қони орқали ҳомилага боради. Онадан келадиган >д кислородли қоннинг бир қисми юракт нинг ўнг бўлмасига қуйилиб, кўп қис| ми овалсимон тешик орқали чап бўлмаИ чага, қолган қисми ўнг қоринчага, ундан ўпка артериясига ўтади. Лекин ҳомилада ўпка ҳали ишламаслиги туфайли ўпка артериясидаги қон юракнинг эмбрион ривожланишида пайдо бўлган артерия йўли орқали аортага қуйилиб танага тарқалади. Бола туғилиши билан мустақил қон айланиш бошланиб, кислород алмашиши ўпка орқали бажарилади, натижада артерия йўли пучайиб, бириктирувчи тўқимали бойламга айланади. Баъзан Боталло йўли беркилмай қолиб, қон айланиши кескин бузилади (қаранг Юрак пороги), бундай ҳолларда албатта жаррохлик усули қўлланади.[1]
Манбалар
- ↑ "Боталло йўли" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |