Botanika sanatoriysi
Ботаника санаторийси — балнеологик курорт. Тошкент шаҳридан 30 км узоқликда. Чатқол тоғи этакларида, Чирчиқ шаҳридан 15 км масофада, денгиз сатҳидан 570 м баландликда жойлашган. Майдони 19,7 га. Санаторий ҳудудида дастлаб темир йўл ходимлари учун дам олиш уйи (1942-йил гача), ҳарбий госпитал (1942-46), мавсумий (1947-56) ва йил бўйи ишлайдиган (1956—66) дам олиш уйи бўлган, 1966-йилдан марказий ва периферик нерв системаси ҳамда ҳазм аъзолари касалликлари билан оғриган кишилар даволанадиган санаторийга айлантирилган. Санаторий яхши кўкаламзорлаштирилган, яқинидан Бўзсув оқиб ўтади. Иқлими континентал: қиши юмшоқ, ёзи иссиқ, январ нинг ўртача температураси — Г, июлники +26°, нисбий намлик 50%, қуёшли кунлар давомийлиги йилига 2700 соат. Санаторийдаги термал хлоридгидрокарбонатнатрийли минерал сувдан ичиш, ванналар учун, ичакларни чайиш, меъдани ювиш мақсадида, Жиззах вилояти Зомин тумани "Балиқли кўл"дан олиб келинадиган балчиқсан эса чаплаш (аппликация) ва галваник балчиқ кўринишида фойдаланилади. Бундан ташқари, физиотерапия, рефлексотерапия, даво физкултураси, массаж, иссиқ (парафин ва озокерит) ҳамда лазер билан даволаш усуллари ҳам қўлланади.
526 ўринга мўлжалланган ётоқ корпуслари (бир ва икки ўринли), ёзги ва қишки клуб, кутубхона, спорт майдончалари мавжуд, Болалар ва оналари учун йил давомида ишлайдиган 68 ўринли бўлим ҳам бор (1990-йилдан).[1]
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ "Ботаника санаторийси" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |