Botir Ahmedov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ботиржон Абдуллаэвич Ахмедов (русча: Ботиржон Абдуллаевич Ахмедов; 1990-йил 20-декабрда туғилган), Ботир Аҳмедов Батухан Гöзгеç номи билан танилган[1] — россиялик профессионал боксчи. Икки карра супер енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонига даъвогар бўлиб, 2019-йилда WБА (Регулар) ва 2022-йилда WБА чемпионлиги учун курашган. Ҳаваскор сифатида 2016-йилги Олимпиадада Туркия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
| Батйр Акҳмедов | |
|---|---|
| Статистикаси | |
| Асл исми | Ботиржон Абдуллаевич Аҳмедов |
| Вазни | Енгил |
| Миллати |
Рус
|
| Таваллуди |
1990-йил 20-декабр Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон ССР |
Ҳаваскор боксдаги фаолияти
Ботир Аҳмедов 2015-йилда Россиянинг Чеченистон Республикасининг Грозний шаҳрида ўтказилган Қодиров номидаги халқаро турнирда олтин медални қўлга киритган. Шу мусобақа туфайли у спорт мутахасисларининг назарига тушган[2][3].
Аҳмедов 2016-йили Туркиянинг Самсун шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Европа олимпия саралаш турнирида бронза медалини қўлга киритган, бу ғалаба унга 2016- йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши учун муҳим бўлган йўлланмани берган[4].
Профессионал боксдаги фаолияти
Аҳмедов 2017-йилнинг 23-февралида Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида бўлиб ўтган Форумда Дмитрий Лавриненкони 3-раунддаёқ техник нокаутга учратган. Бу Ботир Аҳмедовнинг профессионал илк жанги ва ғалабасига айланган[5].
7-0 (6 КО) рекордини қайд этгач, у 2019-йил 28-сентябр куни Лос-Анжелесдаги Стаплес Cентерда (Калифорния) амалдаги WБА (Регулар) супер енгил вазн тоифаси чемпиони Марио Барриос билан тўқнаш келган. Тўртинчи раундда рақибидан жуда кучли зарба ўтказиб юборганидан сўнг Аҳмедов нокдаунга учраган. Лекин Аҳмедов ўзини тиклаб олишга муваффақ бўлган аммо жангнинг ўн иккинчи раундда иккинчи нокдаунга учраган. Ҳакамлар қарорига кўраж ангда Аҳмедов бир овоздан (УД) ймағлубиятга учраган кўпчилик бу ақрорни бнотўғридеб бҳисолашган Жангда ҳакам Жереми Хейс 116-111, ҳакам Тим Чеатҳам 115-111 ва ҳакам Закари Янг 114-112 ҳисобида Марио Барриос ғалабасини қайд этишган[6][7][8][9].
Орадан уч йил ўтиб, Аҳмедов супер енгил вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони унвони учун яна кураш олиб бора бошлаган, бу сафар 2022-йилнинг 20-августида мағлубиятга учрамай келаётган Алберто Пуэллога қарши 12 раундли жангда WБА чемпионлиги учун курашга киришган. Пуэлло Ҳакамлар қарори билан жангда ғалаба қозонган. Икки ҳакам Пуэлло учун жангда 117-111, учинчи ҳакам эса 115-113 ҳисобини қайд этган[10]. Шу тариқа Аҳмедов навбатдаги чемпионлик баҳсида мағлубиятга учраган.
Манбалар
- ↑ „БохРеc: Батйр Акҳмедов“. бохреc.cом. Қаралди: 2020-йил 9-май.
- ↑ „Батуҳан Гöзгеç Грозни'де Şампиён Олду“ (тр). Тüркие Бокс Федерасёну. 2016-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-июн.
- ↑ „Батуҳан Гöзгеç Рıся'да Şампиён!“ (тр). Спор Х (2015-йил 24-август). Қаралди: 2016-йил 30-июн.
- ↑ „Батуҳан Гöзгеç Рио билетини алдı“ (тр). ТРТ Спор (2016-йил 17-апрел). 2016-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-июн.
- ↑ „БохРеc: Батйр Акҳмедов вс. Дмитрй Лавриненко“. бохреc.cом. Қаралди: 2020-йил 9-май.
- ↑ Рафаэл. „WБА ордерс рематч бетwеэн Барриос, Акҳмедов“ (эн). ЭСПН.cом (2019-йил 12-октябр). Қаралди: 2020-йил 9-май.
- ↑ Фисчер. „Ринг Ратингс Упдате: Шоулд Эррол Спенcе дроп ин тҳе поунд-фор-поунд ранкингс?“. Тҳе Ринг (2019-йил 3-октябр). Қаралди: 2020-йил 9-май.
- ↑ „Эррол Спенcе Жр в Шаwн Портер: Техан wинс ИБФ & WБC wелтерwеигҳт унифиcатион фигҳт“ (эн-гб). ББC Спорт (2019-йил 29-сентябр). Қаралди: 2020-йил 9-май.
- ↑ О'Ҳара. „Барриос wинс cонтроверсиал унанимоус деcисион агаинст Акҳмедов, wинс ваcант титле“. Фигҳт Нигҳц (2019-йил 28-сентябр). Қаралди: 2020-йил 9-май.[сайт ишламайди]
- ↑ „Алберто Пуэлло оутласц Батйр Акҳмедов то wин ваcант 140-поунд титле“ (эн-УС). Бохинг Жункиэ (2022-йил 21-август). Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.