Википедияда исми Ботир ва фамилияси Бобоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Давронович Бобоев (1914.15.5 — Тошкент — 1984-йил, 11-апрел) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, полковник. Ростов иқтисод институтини, Харков артиллериячилар билим юртини битирган. 1942-йилдан фронтда. 118гвардиячи артиллерия полки батарея командири. Бобоев 1945-йил январда Оборники қишлоғида душманнинг қарши ҳужумини қайтариб, ўз батареясини душман рўпарасига олиб чиқиб жанг қилган. Кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1945). Бобоев урушдан кейин Германиядаги совет ҳарбий маъмуриятида хизматни давом эттирди (1945—1947). Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани ҳарбий комиссари (1952—1972). Республика уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши Тошкент сексиясининг раиси (1972-йилдан) лавозимларида ишлаган[1].

Ботир Бобоев
Файл:Ботир Давронович Бобоев.жпг
Таваллуди 15-май 1914-йил
Тошкент
Вафоти 4-ноябр 1984-йил
Тошкент
Хизматдаги йиллари 1941 — 1972
Унвони Sovet gvardiyasi polkovnik
Ҳарбий  қисм 118-гвардиячи артиллерия полки
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар