Ботир Ҳожиевич Бобоев (туркманча: Батйр Ҳажйýэwиç Бабаýэw; 1991-йил 21-август куни Қизиларвотда туғилган) – туркманистонлик футболчи, „Небитчи“ клуби ва Туркманистон миллий терма жамоасида дарвозабон позициясида ўйнайди.

Ботир Бобоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ботир Ҳожиевич Бобоев
Таваллуд санаси 1991-йил 21-август (1991-08-21) (35 ёш)
Таваллуд жойи Қизиларвот, Туркманистон ССР, Совет Иттифоқи[1]
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Небитçи
Рақами 1
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2020 Аҳал
2021—2022 Небитçи
2022—2023 Алтин Асир
2023— Небитçи
Миллий терма жамоа
2012—2013 Туркманистон У-21 3 (0)
2019 Туркманистон 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2019-йил 13-ноябр учун)

Биографияси

1991-йил 21-августда Туркманистоннинг Қизиларвот шаҳрида туғилган[2].

Клуб даражасидаги фаолиятини 2013-йилда Аннаудаги „Аҳал“ жамоасида бошлаган. Ботир Аҳал клуби таркибида тўрт марта мамлакат чемпионатининг кумуш медал совриндори бўлган (2014, 2017—2019). Уч марта Туркманистон кубогини қўлга киритган (2013—2014, 2017). ОФК кубоги ўйинларида иштирок этган[3], саралаш ва асосий босқичда 10 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ўтказиб юборган[4]. 2017 ва 2018-йилги мавсумларида[5] Туркманистон чемпионатининг энг яхши 22 нафар футболчиси рўйхатига 2-рақам остида киритилган. 2021-йилда Болқонободнинг Небитчи жамоаси билан шартнома имзолаган[6].

2012—2013-йилларда Туркманистон ёшлар терма жамоасида тўп сурган. 2013-йил январ ойида ушбу жамоа таркибида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган „Ҳамдўстлик кубоги“ халқаро турнирида қатнашган. Турнир давомида 4 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ўтказиб юборган. Гуруҳ босқичида Литва (0:0) ва Украина (0:5) терма жамоаларига қарши ўйинларда дарвозани ҳимоя қилган. 9-12-ўринлар учун ярим финалда Эстония (1:2) билан ва 11-12-ўринлар учун ўйинда Латвия (0:4) билан беллашган[7].

2019-йилда Туркманистон миллий терма жамоасидаги дебютини 15-октябр куни Қувайтга қарши сафардаги ўртоқлик ўйинида (1:1) ўтказган[8][9][10] ва 1 та гол ўтказиб юборган. Бу ўйин Бобоев учун миллий терма жамоада ўтказган ягона учрашувлигича қолмоқда.

2020-йилги Туркманистон чемпионатида у гол ўтказмаган ўйинлар сони бўйича дарвозабонлар орасида пешқадамлик қилган: 14 турда у 7 та ўйинда дарвозасини қуруқ сақлаган.

Ютуқлар

Аҳал

  • Туркманистон чемпионатининг кумуш медал совриндори (5 марта): 2014, 2017, 2018, 2019, 2020-йиллар
  • Туркманистон кубогининг ғолиби (3 марта): 2013, 2014, 2017-йиллар
  • Туркманистон чемпионатининг энг яхши 22 та футболчиси рўйхатига киритилган (2 марта): 2017, 2018-йиллар

Манбалар

  1. ↑ Батйр Бабаýэw
  2. ↑ [[{{{1}}} миллий футбол терма жамоаси|{{{1}}}]]
  3. ↑ „Капитан «Истиклола» Фатхуллоев признан лучшим в матче с «Ахалом»“ (ру). Спутник Таджикистан. 2020-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-июн.
  4. ↑
  5. ↑ „В Туркменистане определили 22 лучших футболиста сезона-2018“. гундогар-неwс.cом. 2020-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-июн.
  6. ↑ Вратар „Ахала“ Бабаэв перешёл в „Небитчи“
  7. ↑ „Международный турнир по футболу «Кубок Содружества» / Интернатионал Фоотбалл Тоурнамент «Cоммонwеалтҳ Cуп» — Матчи“. www.cом-cуп.cом. 2020-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-июн.
  8. ↑ „Два футболиста дебютировали в составе сборной Туркменистана“ (ру). туркменпортал.cом. 2019-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-июн.
  9. ↑ Два футболиста дебютировали в составе сборной Туркменистана
  10. ↑ „Матч Репорт оф Куwаит вс Туркменистан - 2019-10-15 - ФИФА Фриэндлиэс - Глобал Спорц Арчиве“.

Ҳаволалар