Botir Mirzaxmedov
- Википедияда исми Ботир ва фамилияси Мирзахмедов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Ботир Мирзараҳимович Мирзахмедов (1938-йил 10-июл, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари доктори (1981), профессор (1982).
| Ботир Мирзараҳимович Мирзахмедов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1938-йил 10-июл Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | физик олим |
| Соҳаси | физика |
| Таълими | Тошкент давлат педагогика институти |
| Илмий даражаси | педагогика фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Ботир Мирзахмедов 1938-йил 10-июл Тошкентда туғилган[1][2]. 1961-йилда Тошкент давлат педагогика институти физика-математика факултетини тугатган. 1961–1963-йилларда ушбу институтнинг физика ўқитиш методикаси кафедрасида катта лаборант[2], 1963—1965-йилларда ўқитувчи
Илмий фаолияти
Ботир Мирзахмедов 1965—1968-йиллар Москва Олий педагогика институти аспирантурасида ўқиган[2]. 1968-йилда номзодлик ишини ҳимоя қилиб, педагогика фанлари номзоди илмий даражаси олади. 1981-йилда Москва шаҳрида „Турли типдаги ўқув юртларида физика та’лими мазмунини табақалаштириш муаммолари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ва физика ўқитиш методикаси бўйича Ўрта Осиё республикаларида биринчи бўлиб, педагогика фанлари доктори илмий даражасини олган. 1982-йилда профессор илмий унвонини берилган[2]. 1982—1985-йилларда Тошкент давлат педагогика институти „Физика ўқитиш методикаси“ кафедраси профессори, 1985—1989-йилларда Тошкентдаги Ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ректори, 1990—1992-йилларда Тошкент давлат педагогика институти „Умумий педагогика“ кафедраси мудири, 1992—1997-йиллар Ўзбекистон педагогика фанлар илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, бўлим мудири, 1997—2011-йилларда Тошкент давлат педагогика университети „Физика ва уни ўқитиш методикаси“ кафедраси профессори вазифасида фаолият олиб борган[1].
Мукофотлари
- „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ та’лими ходими“ унвони (1985)[3];
- „Халқ та’лими а’лочиси“ кўкрак нишон.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Илмий мактаблар“. 2023-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-июл.
- ↑ „Физика ва уни о'қитиш методикаси кафедраси“. 2023-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-июл.