Википедияда исми Ботир ва фамилияси Носиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Носиров (русча: Носыров, Батыр; 1985-йил 11-июн, Қаршида туғилган) – Ўзбекистонлик футболчи ва футбол мураббийи. Фаолияти давомида дарвозабон позициясида ўйнаган.

Ботир Носиров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ботир Носиров
Таваллуд санаси 1985-йил 11-июн (1985-06-11) (41 ёш)
Таваллуд жойи Қарши, Ўзбекистон ССР
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бунёдкор
Рақами Дарвозабонлар мураббийи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2009 Навбаҳор 27 (0)
2010—2011 Қизилқум ? (?)
2011—2012 Навбаҳор 6+ (0)
2013 Бухоро 10 (0)
2014—2018 Машъал 44+ (0)
2019 Шўртан ? (?)
2020—2021 Машъал 7 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Ботир Қарши футбол мактаби тарбиялнувчиси. Профессионал футболдаги фаолиятини Муборакнинг „Маш’ал“ жамоаси таркибида бошлаган. 2007-йилдан Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасида фаолиятини бошлаган. Навбаҳор жамоасида 3 йил давомида фаолият оли борди ва Ўзбекистон Суперлигасида 27 та ўйинда майдонга тушган. 2010-йилги мавсумда Навоийнинг „Қизилқум“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Олтин изловчилар жамоаси таркибида 2 йил давомида фаолият олиб борган.

2011-йил мавсум қишки трансферлар ойнасида Намаганга, „Навбаҳор“ жамоаси қайтган. Навбаҳор клуби рақобат сабабли асосан захира дарвозабони сифатида фаолият олиб борган. 2013-йил „Бухоро“ жамоаси билан шартнома имзолаган[1]. Бухоро клуби таркибида бир мавсум давомида ўйнаган ва 10 та ўйинда иштирок этган. 2014-йилги мавсумда бир неча йиллик танафусдан сўнг Қашқадарёга қайтган ва Муборакнинг „Маш’ал“ клуби билан шартнома имзолаган[2][3]. Муборакликлар жамоа сафида 7 йил давомида фаолийта олиб борди[4][5] ва 2022-йилги мавсум бошида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган. 2019-йилги мавсумда бир муддат Ғузорнинг „Шўртан“ клубида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Муборакда қолди ва „Маш’ал“ жамоасида дарвозабоблар мураббийи сифатида фаолиятини бошлаган. 2024-йилда Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоаси билан дарвозабонлар мураббийи сифатида шартнома имзолаган[6].

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар