Botir Qodirov
Ботир Шералиевич Қодиров (1981-йил 6-май, андижан узбекистан— Узбекистан ўзбек қўшиқчиси. Шоу-бизнес соҳасида 2005-йилдан буён профессионал санъаткор сифатида фаолият юритади. Поп ва фолклор жанрида ижод қилади. Маданият ва санъат фидокори кўкрак нишони соҳиби (2020).
Ботир Қодиров | |
|---|---|
| Файл:Ботир Қодиров.wебп | |
| Таваллуди |
Ботир Шералиевич Қодиров 1981-йил 6-май |
| Фуқаролиги |
|
2019-йилда Хитойда ўтган ХВИИИ Халқаро Пекин фестивалида Ўзбекистон вакиллари, яъни Ботир Қодиров ижодий жамоаси олий мукофотни қўлга киритган.
Келиб чиқиши ва ёшлик йиллари
Ботир Қодиров санъаткорлар оиласида туғилиб ўсган. Болалигиданоқ қўшиқ куйлашга иштиёқманд бўлган ва санъат таъсири остида улғайган. Оиласининг деярли барча вакиллари санъаткор бўлишган. Она бобоси Набижон Қодиров бастакор ҳамда чангчи созанда бўлган. Она бувиси Тожихон Ахмеджонова Андижондаги Охунбобоев номли театрда актриса бўлиб ишлаган. У Ботир Қодировнинг санъат соҳасидаги илк устози эди. Кичкиналигида санъат ҳақида илк тушунчаларни бувисидан олган. Онаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Зулхумор Қодировадир[1].
Ботир Қодиров мактабни тамомлагандан сўнг 2000-йил[2] Тўхтасин Жалилов номидаги Андижон давлат санъат билим юртида таҳсил олган. У ерда андижонлик, мақом йўналишидаги қўшиқлар ижрочиси Азизбек Зайнобиддиновга шогирд тушган. Кейин эса, Тошкент давлат маданият институтининг анъанавий хонандалик факултетига ўқишга кирган. Ашула ва рақс эстрада бўлимида таҳсил олган. Институтда Оролмирзо Сафаров, Раҳматжон Турсунов каби устозлардан таҳсил олган. Кейинчалик таниқли ўзбек бастакори Мусахон Нурматовдан миллий эстрада йўналишидаги қўшиқчилик сирларини ўрганган. Институтни 2005-йил битирган[1].
Санъат соҳасидаги фаолияти
Ботир Қодиров 2005-йилдан бошлаб профессионал санъаткор сифатида телевидение ва радиода ўзининг илк қўшиқларини ижро эта бошлаган. Қўшиқчи илк яккахон консертини 2006-йилда берган ва кейинчалик кўплаб мусиқий албомлар чиқарган[1]. Хит тароналари „Сени ўйлайман“ ва „Адашдим“ қўшиқларидир[2].
2019-йилда Хитойда ўтган ХВИИИ Халқаро Пекин фестивалида Ўзбекистон вакиллари, яъни Ботир Қодиров ижодий жамоаси олий мукофотни қўлга киритди[3]. Ботир Қодиров 2020-йилда Маданият ва санъат фидокори кўкрак нишони билан тақдирланди[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „ББC меҳмони — истеъдодли санъаткор Ботир Қодировга савол йўлланг“. ББC.cом (2012-йил 16-январ). Қаралди: 2022-йил 9-май.
- ↑ 2,0 2,1 „Кун чақалоқлари“. Кун.уз (2016-йил 6-май). Қаралди: 2022-йил 9-май.
- ↑ „Хитойда ўтган ХВИИИ Халқаро Пекин фестивалида Ўзбекистон вакиллари олий мукофотни қўлга киритишди“. Кун.уз (2016-йил 5-октябр). Қаралди: 2022-йил 9-май.
- ↑ „Ботир Қодиров Шералиевич кўкрак нишони билан тақдирланди“. Ҳордиқ.нет (2020-йил 27-декабр). 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-май.