Википедияда исми Ботир ва фамилияси Раҳимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Икромжонович Раҳимов (1966-йил 30-июн, Қўқон) — ўзбек тадбиркори, „Пахтакор“ футбол клуби ва „Ўзбекистон“ меҳмонхонасининг собиқ эгаси[1].

Ботир Икромжонович Раҳимов
Таваллуди 1966-йил 30-июн (1966-06-30) (60 ёш)
Касби Тадбиркор
Турмуш ўртоғи Диёра Усмонова

Фаолияти

2001-йилда „Капиталбанк“ хусусий банкига асос солган[2]. Молия, суғурта, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш, қурилиш бизнеси, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган кўплаб ширкатларга асос солган.

Ўзбекистондаги энг бой тадбиркорлардан бири[3]. „Ботир алюминий“ лақаби билан танилган.

2025-йил 17-феврал куни Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайланди[4].

Шахсий ҳаёти

Ботир Раҳимовнинг беш акаси ва икки опаси бор[3]. 2010-йилда Раҳимов номаълум сабабларга кўра ҳибсга олинган ва катта миқдорда жаримага тортилган[1][2]. 2016-йилда миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни — Бобур Усмоновнинг беваси, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироат Мирзиёеванинг жияни Диёра Усмоновага уйланганини эълон қилди[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Хозяин «Пахтакора» оштрафован“. Узбекская служба Радио «Свобода» (2012-йил 7-июл). 2020-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „И «Майбах» для Лолы не помог. СМИ сообщают, что арестован богатейший человек Узбекистана Рахимов“. Авеста (2010-йил 10-март). 2020-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Хозяин «Пахтакора». Батыр Рахимов - один из богатейших людей Узбекистана“. ЦентрАзия (2006-йил 1-июн). 2020-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-октябр.
  4. ↑ „Уч федерацияга янга раҳбар сайланди“.
  5. ↑ „Чем известна «узбекская принцесса», Диора Усманова - племянница жены Шавката Мирзиеева (фото)“. Кабарлар (2016-йил 5-декабр). 2020-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-октябр.