Botir Tursunov
Ботир Турсунов – ўзбекистонлик филолог ва дипломат. Сиёсий фанлар номзоди, доцент.
Биографияси
1974-йилда Қирғизистон ССРнинг Ўш шаҳрида туғилган.
1997-йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини, 2001-йилда Ўзбекистон фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтини тугатган.
2001—2005 – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими.
2005—2007 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси биринчи котиби.
2007—2010 – Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси биринчи котиби.
2010—2013 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи сиёсий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи-таҳлил маркази директори ўринбосари.
2013—2014 – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девонининг етакчи маслаҳатчиси.
2014—2019 – Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори.
2019—2022 – Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ Котибияти ҳузуридаги доимий вакили.
2022-йилда – Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси консултанти.
2022—2023 – Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари.
2023—2025 – Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ Котибияти ҳузуридаги доимий вакили.
2025-йил 3-январда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари этиб тайинланди[1][2].