Википедияда исми Ботир ва фамилияси Усмонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Шукуриллаевич Усмонов (1968-йил 24-март, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари доктори, техника фанлари доктори, профессор.

Усмонов Ботир Шукуриллаевич
Тошкент кимё-технология институти ректори
Мансаб даври
2020-йил 15-феврал
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Вазир Иномжон Мажидов
Абдуқодир Тошкулов
Иброҳим Абдураҳмонов
Конгратбай Шарипов
Ўтмишдоши Шуҳрат Муталов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1968-йил 24-март (1968-03-24) (58 ёш)
Самарқанд вилояти, ЎзССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Илмий унвони профессор
Вебсайти ботир-усмонов.cом

Биографияси

Ботир Усмонов 1968-йил 24-март Самарқанд вилоятида туғилган. 1985—1993-йилларда Қозон техника университетида таҳсил олган. 1993—1995-йилларда Тошкент давлат техника университети тадқиқотчиси, ассистенти, 1995—1997-йилларда Тошкент давлат авиация институти катта ўқитувчиси, илмий бўлим бошлиғи, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, 1997—1999-йилларда Андра университети (Ҳиндистон) магистранти, 1999—2001-йилларда Ҳамбург-Харбург техника университети (Германия) магистранти, 2001—2002-йилларда Даимлер-Бенз компаниясининг Марказий Осиё ваколатхонаси бош мутахассиси, 2002—2007-йилларда Тошкент давлат авиация институти доценти, бўлими бошлиғи, фуқаро авиацияси факултети декани, 2007—2008-йилларда Конкук университети (Жанубий Корея) „Техникада ахборот технологиялари“ кафедраси профессори, 2008—2012-йилларда М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали илмий котиби, декан ўринбосари, ўқув ва илмий ишлари бўйича декан ўринбосари, 2012—2013-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича хизматининг Таълимни ривожлантириш ва кадрларни тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш гуруҳи олий таълим масалалари бўйича етакчи консултанти, 2013—2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан бўйича ўринбосари, 2016—2017-йилларда В.М.Ломоносов номли Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали „Амалий математика ва информатика“ кафедраси доценти, 2017-йилда Тошкент ахборот технологиялари университети илмий ишлар бўйича проректори, 2017—2019-йилларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, 2019—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган[1][2]. 2020-йилдан Тошкент кимё-технология институти ректори[3][4][5][6][7].

Илмий фаолияти

1999-йилда „Зарбавий тўлқинлар туркумини стационар жисмга тушишини математик моделлаштириш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Олий таълим муасссасалари учун „Авиацияда ҳуқуқий ва ташкилий асослар“ (ўқув қўлланма, 2007), „э-Леарнинг праcтиcес“ („Электрон та’лим амалий асослари“, 2-томлик, 2010) дарслик ва ўқув қўлланмаларни нашр этган, 2 та монография, 60 дан ортиқ илмий ишлар, 2 та дарслик ва 5 та ўқув қўлланма муаллифи[7]. Педагогика фанлари доктори (2022 йил), Техника фанлари доктори (2023 йил). Сcопусдаги мақолалар сони 22 та? Хирши индекси 4, Wеб оф Сcиэнcе даги индекси 2, ресеарчгате даги индекс 5 тенг.

Манбалар

Ҳаволалар