Википедияда исми Ботир ва фамилияси Зокиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Зокиров (1963-йил 28-июлда туғилган) — Ўзбекистон қурилиш вазири (2019—2024)[1], Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати масалалари бўйича мажмуа раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси (2011-2018). 2008 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси[2].

Батир Иркинович Закиров
 Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири
Мансаб даври
2019-йил 31-август – 2024-йил 14-июл
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Абдуқаҳҳор Тўхтаев
Вориси Шерзод Ҳидоятов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1963-йил 28-июл (1963-07-28) (63 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Касби қурувчи-муҳандис
Маълумоти Тошкент давлат техника университети

Таржимаи ҳол

Ботир Иркинович Зокиров 1963-йил 28-июл куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Та'лим

Тошкент политехника институтини (Ҳозирги Тошкент давлат техника университети) қурувчи-муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

1980-йилда Тошкент асбоб-ускуна ишлаб чиқариш заводида иш фаолиятини бошлаган. 1985—1990-йилларда Монтаж ва махсус ишлар бўйича Вазирлик ҳузуридаги “Тошсантехмонтаж” трестида ишлаган. 1990-йилда “Боштошқурилиш” уюшмасининг “12-трест”ига ишга ўтиб, у ерда усталикдан бошқарув раиси лавозимигача кўтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, 2011-йилдан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси этиб тайинланган. 2018-йилда Давлат қўмитаси Қурилиш вазирлигига айлантирилди ва Зокиров вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади. 2019-йилда феврал ойида Зокиров Қурилиш вазири этиб тайинланди.

2012-йилдан Ботир Зокиров Эркинович Ўзбекистон оғир атлетика Федерацияси президенти ҳисобланади[3][4][5].

Манбалар

  1. ↑ „Руководство | Министерство строительства
    Республики Узбекистан (Бета)“
    . 2019-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-апрел.
  2. ↑ "Новый состав правительства РУз"/Ислам Каримов подписал указ об утверждении нового состава Кабинета Министров.
  3. ↑ Федерации тяжёлой атлетики Узбекистана
  4. ↑ Персональный состав Кабинета Министров
  5. ↑ Новым вице-премьером Узбекистана назначен Батыр Закиров, 2019-01-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-04-13