Википедияда исми Ботир ва фамилияси Эргашев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботирали Ҳайдарали ўғли Эргашев (1995-йил 23-июнда туғилган) – ўзбекистонлик футболчи, „Нефтчи“ ва футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоасида ўйнайди.

Ботирали Эргашев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ботирали Ҳайдарали ўғли Эргашев
Таваллуд санаси 1995-йил 23-июн (1995-06-23) (31 ёш)
Таваллуд жойи Наманган[1], Ўзбекистон
Бўйи 1.87 м (6 фт 1 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009—2016 Пахтакор Тошкент
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2018 Пахтакор Тошкент 2 (0)
2018—2019 Навбаҳор Наманган 14 (0)
2019 Динамо Самарқанд 22 (0)
2020 Қўқон 1912 14 (0)
2021—2023 ОКМК 45 (0)
2024— Нефтчи 53 (0)
Миллий терма жамоа‡
2018 Ўзбекистон У23 10 (0)
2019— Ўзбекистон 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 29-апрел учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2025-йил 22-ноябр учун)

Футболчилик фаолияти

Тошкентнинг „Пахтакор“ ёшлар жамоасида ўйнаган. У 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида олтита ўйинда майдонга тушган бўлса, ҳозиргача Ўзбекистон 23 ёшгача бўлган ёшлар (Олимпия) терма жамоасида 11та ўйин ўтказган. 2018-йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби. 2018-йилнинг март ойида у Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган. 2021-йиилги мавсум олдиан Олмалиқнинг „АГМК“ жамоаси билан шартнома имзолади[2]. 2024-йил январ ойида Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолаган[3][4].

Халқаро мартаба

Эргашев 2019-йил 19-май куни Эронга қарши ўртоқлик ўйинида (1:0) Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилган эди[5].

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[6].

Ютуқлар

Терма жамоа

Ўзбекистон
Ўзбекистон У23

Клуб

Нефтчи
ОКМК

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[7].

Манбалар

  1. ↑ „Ботирали Эргашев ва унинг ота-онаси вилоят ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар“. наманган.уз.
  2. ↑ „Расмий хабар: Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди“. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  3. ↑ „Ботирали Эргашев "Нефтчи" футболчиси“ (2024-йил 10-январ).
  4. ↑ „«Нефтчи» Ботирали Эргашев трансферини эълон қилди“ (2024-йил 10-январ). 2024-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-январ.
  5. ↑ „Иран вс. Узбекистан - 19 Май 2018 - Соccерwай“. ус.соccерwай.cом.
  6. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  7. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар